18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 12:10
Жамият 👁 264

“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида маҳалла аёл-қизлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида маҳалла аёл-қизлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Мамлакатимиз раҳбари олиб бораётган кўпқиррали сиёсатда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаритилиб келинмоқда. Айниқса, хотин-қизлар саломатлиги учун қайғуриш устувор масала сифатида белгилаб олинди. Зотан, соғлом авлодгина юрт келажагини таъминлайдиган асосий омил саналади. Бу авлоднинг дунёга келиши ва камолга етишида эса, шубҳасиз, аёлларимиз, оналаримизнинг ўрни ва хизматини ҳеч бир нарсага тенглаштириб бўлмайди.

Шу мақсадда, 5 март куни Халқаро хотин қизлар байрами олдидан “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида туманимиздаги фаол маҳалла аёл-қизлари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақалар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Туризм ва спорт бўлими, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги математика фанларига ихтисослаштирилган мактаб биносида бўлиб ўтган мазкур спорт беллашувларини Маҳалла ва оилани-қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гўзал Собурова очиб берди ҳамда барча аёл-қизларни байрам билан қизғин муборакбод этди.

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимизни ҳаётдан рози қилиш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш сўнгги йилларда давлат сиёсатининг бош масалаларидан бирига айланганини алоҳида таъкидлаб, янги ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг тизимида ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий қилингани хотин-қизлар масалаларини янада кенгроқ қамраб олинишига асос бўлишини қайд этди.

Шундан сўнг Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази директори Гавҳар Чимбойчиева ва туман Туризм ва Спорт бўлими мутахассиси Хуршид Исмоиловлар аёл-қизларни Халқаро хотин-қизлар байрами билан муборакбод этиб, спорт мусобақаларида барчага омад тилади.

Шиддатли ва муросасиз кечган мусобақаларда cтол тенниси бўйича 1-ўринни Гулбаҳор Хидирова, 2-ўринни Муқаддас Бекназарова ва 3-ўринни Гавҳар Чимбойчиевалар эгаллашди.

Дартс мусобақаларида 1-ўринни Сабоҳат Ражапова, 2-ўринни Дилноза Отабоева, 3-ўринни Феруза Аллабергановалар эгаллади.

Шахмат-шашка мусобақалари ҳам муросасиз кечди. Мусобақада 16 та иштирокчи қатнашиб, ўзаро куч синашдилар. Спортнинг шашка тури бўйича, 1-ўринни Гулнора Матниязова, 2-ўринни Феруза Саидмуратова, 3-ўринни Санамжон Казаковалар эгаллади.

 Шахмат мусобақалари узоқ вақт давом этди. Иштирокчилар мазкур мусобақада ўз ақлий салоҳиятини ва мантиқий фикрлаш қобилятини синовдан ўтказиш билан биргаликда кўплаб дўстлар орттирдилар. Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Нодира Йўлдошева, 2-ўринни Дилдора Кенжабоева, 3-ўринни Наргиза Бобониёзовалар эгаллади.

Мусобақалар якунида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Азад Альмуратов барча аёл-қизларни байрам билан табриклаб оилавий ҳаётларида ва касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилаб эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир якунида спорт мусобақаларида иштирок этган барча аёл-қизлар жамиятда аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофдан мамнунлигини билдириб, барча ташкилотчиларга миннаддорлик билдиришди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026