СУДЛАРДА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЮРИТИШГА ДОИР МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими биносида семинар ташкил этилди.
23 февраль куни Мажбурий ижро бюроси туман бўлими масъуллари, давлат ижрочилари иштирокида ўтказилган ушбу семинарда фуқаролик ишлари бўйича Республика судларига қайтарилган ижро ҳужжатлари юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижалари муҳокама этилди ва унга кўра, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар хусусида сўз юритилди.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Ўзбекситон Республикасининг 2001 йилги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонунининг 8-, 24-моддаларига асосан фуқаролик ишлари бўйича Республика судларига қайтарилган ижро ҳужжатлари юзасидан умумлаштириш ўтказилгани, шунга кўра тегишли вазифалар белгилаб берилгани тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Раёсатининг 2018 йил 20 июлдаги тегишли қарорида суд қарорлари ижросини қатъий таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилангани, шунга қарамасдан суд қарорларининг ижроси талаб даражасида эмаслиги ва бу ҳолат фуқаролар ўртасида норозиликлар келтириб чиқараётганлиги рақам ва мисоллар билан кўрсатиб берилгани айтиб ўтилди.
“E-XSUD” ахборот тизимидан олинган маъулмотларга қараганда Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан 2021 йилнинг 1 январидан 16 декабрига қадар туман Мажбурий ижро бюросига юборилган ижро ҳужжатларининг 60 фоиздан кўпи ижро қилинган. Қонуннинг 8-, 24-моддаларига асосан 20 фоизи қайтарилган. Шунингдек, 20 фоиз ижро ҳужжатлари қолдиқда қолдирилган.

Шунга кўра, эндиликда ижро ҳужжатларини юборишга масъул суд органи ва Бюро ходимлари иш юритишда “E-XSUD” тизими ва “MIB Portal” дастури орқали маълумотлар алмашинувини янада такомиллаштириши, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хато-камчиликларни бартараф қилиб бориши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, “E-XSUD” тизими ва “MIB Portal” дастури ўртасидаги маълумотлар алмашинувидаги камчиликлар муҳокама этилиб, Мажбурий ижро бюросига ижро ҳужжатларининг асоссиз қайтарилиши юзасидан муносабат билдирилди.
Семинарда умумлаштириш натижалари кенг муҳокама этилиб, келгусида унда қайд этилган ҳолатларга йўл қўймаслик, суд ҳужжатларининг ижросини қонуний муддатларда тўлиқ таъминлаш, фуқароларнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш борасида қатъий чоралар белгилаб олинди. Шунингдек, Бюро зиммасига асоссиз қайтарилган ижро ҳужжатлари юзасидан айбдорларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш мажбурияти юклатилди. Шу билан бирга давлат ижрочилари томонидан Қонуннинг 8-, 24-моддаси билан судга асоссиз қайтарилган ҳар бир ижро ҳужжатлари бўйича суд масъуллари Бюрога тегишли тартибда ҳуқуқий муносабат билдириши кераклиги маълум қилинди.
Семинарда иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича, батафсил жавоблар берилди.
Қайрулла Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶