24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:24
Жамият 👁 489

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда имконияти чекланганларга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, имкон даражасида фойдали меҳнатга жалб қилиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол иштирокини таъминлаш ва ҳақ-ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиш борасида доимий ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси томонидан туманимизда истиқомат қилувчи имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлашга, уларнинг ўз имкониятлари даражасида касб-ҳунар билан шуғулланишларига улкан эътибор қаратилмоқда. Ногиронлиги бўлган ёшларнинг ўз билимларини оширишларига, касб эгаллашларига зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Бўлинма Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди таъсис этган грант танловларида бир неча бор ўз лойиҳалари билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди. Лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши натижасида ўнлаб имконияти чекланган ёшлар замонавий билимларни ўзлаштириб, ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича кўникмаларга эга бўлдилар.

Бўлинма ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан эълон қилинган “Янги Ренессанс иштирокчилари” грант танловида “Жисмоний имконияти чекланган ўсмирлар ва ёшларни интеллектуал меҳнат фаолиятига жалб қилиш” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди. Айни пайтда лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Яқинда Манғит шаҳридаги Амударё муҳандислик техникуми фаоллар залида ушбу лойиҳа доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга туман ҳокимлиги ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, мактабларда индувидуал таълим олаётган ўқувчилар ва “Ногиронлар” жамияти туман бўлинмаси ҳисобида турувчи жисмоний имконияти чекланган ёшлар, туманимизнинг кўзга кўринган ижодкорлари, тадбиркорлари иштирок этдилар. Семинарда дастлаб нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Гулсара Жўллибекова сўзга чиқиб, семинар мазмун-моҳияти ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди.

Шунингдек, Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси раиси Нилуфар Холбоева лойиҳа доирасида жисмоний имконияти чекланганларнинг тўлақонли илм олиши, ўз иқтидорини ривожлантириши ва намоён этиши учун амалга ошириладиган ишлар хусусида сўзлади.

Шундан сўнг туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гўзал Сабурова ва “Aziya Consult” ўқув маркази масъуллари сўзга чиқиб, юртимизда, хусусан туманимизда жисмоний имконияти чекланган ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар, уларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида яратилаётган имкониятлар ҳақида гапириб, бу борада Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси раиси Нилуфар Холбоеванинг саъй-ҳаракатларига юқори баҳо бердилар.

Ногиронлиги бўлса-да, ўзини ҳеч кимдан кам демай меҳнат қилиб келаётган, хизматлари эвазига “Жасорат” медали билан тақдирланган Зулхумор Ҳусанова ва Равшанбек Матмуродовлар ёшларга ўз ҳаётлари ҳақида гапириб бериб, улкан мотивация берди.

Семинар иштирокчилари ижодкор, таълим фахрийлари Турсунбой Абдуллаев, Аҳмад Нафасовларнинг шеърларини завқ билан тингладилар, тадбиркор Турсунбой Аҳмедовнинг илиқ сўзларидан, совға қилган китобларидан хурсанд бўлдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026