Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Aктам Ҳаитов туманимизга ташриф буюрди
Маълумки, 2020 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарор ижроси бўйича Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 21 февраль куни Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Aктам Ҳаитов туманимизга ташриф буюрди.
Дастлаб туман ҳокими Султонбой Йўлдашев билан биргаликда “Расулов Эркин асалчи” фермер хўжалигига қарашли асаларичилик кластери фаолияти билан яқиндан танишди. 2019 йилда ташкил этилган бу кластерда шифобахш ва ўта фойдали янтоқ гулидан юқори сифатли асал олиш йўлга қўйилган бўлиб, бу турдаги асал ички бозорда жуда харидоргирдир. Ушбу кластерда ҳар мавсумда асаларичилик қилиш истагидаги кўплаб ёшлар касбга ўқитилиб, ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун асалари оилалари берилади.
Актам Ҳаитов кластер фаолияти билан танишар экан, ёш асаларичиларни ўқитиш ва ишга жалб қилиш борасида йўлга қўйилган янги тажрибани қўллаб-қувватлади ва Қорақалпоғистон Республикасида асаларичиликни янада ривожлантириш борасида ўзининг фойдали таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Шундан сўнг тумандаги маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилариниг фаолияти билан танишиш мақсадида улар билан учрашди.
Жумладан, Ўрта қальа овул фуқаролар йиғинига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Ҳамза Ҳайтимбетовнинг иш жойига бориб, иш шароитлари, фермер ва деҳқон хўжалигини ривожлантириш бўйича овул ҳудудида амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишди.
Ҳоким ёрдамчиси ўз маҳалласидаги фуқаролар билан бирма-бир мулоқотда бўлиб қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга имтиёзли кредит ва ер ажратишда амалий ёрдам берилаётганлигини маълум қилди.
Қолаверса, Ўрта қалъа овули ерлари серҳосил бўлиб, деҳқон хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мослашганлиги, ҳудуд аҳолисининг даромад манбаи асосан деҳқончилик маҳсулотларидан иборат эканлиги инобатга олиниб, овул оилаларга иссиқхоналар ташкил қилган ҳолда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилаларнинг даромад манбаига эга бўлишида, бозорларимиздаги тўкин-сочинлик ва нарх-наво барқарорлигига замин яратмоқда.
Ташриф якунида туман ҳокимлиги биносининг мажлислар залида Актам Ҳаитов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда O‘zLiDeP туман Кенгаши масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев маҳаллаларда янгидан иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил қилишлари бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялари берди.
Актам Ҳаитов томонидан ҳоким ёрдамчилари ҳар бир оиланинг яшаш тарзидан, оилавий шароитидан доимо боҳабар бўлиб туриши, ўзлари бириктирилган маҳаллани ҳар томонлама ривожлантиришга, аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга ва тадбиркорлик қобилятини қўллаб- қувватлашга масъул эканлиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, O‘zLiDeP раҳбари Актам Ҳаитов партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ҳоким ёрдамчиларига аъзолик гувоҳномаларини топширди.
Шунингдек, партиянинг сайловолди дастурида белгилаб қўйилган вазифалар ижросини таъминлашда партия аъзолари ва фаоллари сидқидилдан ҳаракат қилмоғи лозимлиги таъкидланди.
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶