22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:44
Фан ва таълим 👁 439

“Борлиқни бўстон айлаган Бобур” номли бадиий кеча ўтказилди

“Борлиқни бўстон айлаган Бобур” номли бадиий кеча ўтказилди

Мамлакатимизда миллий ва маънавий қадриятлар ардоқланиб, бой маданий меросимизга янгича муносабат шаклланиб бормоқда. Шоҳ ва шоир, ҳам наср, ҳам назмда самарали ижод қилган, буюк мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой адабий ва илмий мероси жаҳон аҳлининг юксак эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Миллатимиз фахри бўлмиш Бобур каби буюк сиймоларни ёд этиш ҳар биримиз учун ҳам фарз ҳам қарздир.

14 февраль куни Амударё тумани Халқ таълим бўлимига қарашли 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида шоҳ ва шоир, давлат арбоби − Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Борлиқни бўстон айлаган Бобур” номли бадиий кеча ўтказилди. Тадбирда 65- ,67- ва 11-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари қатнашиб, буюк бобомиз ҳақида олган билимларини янада кенгайтириб, мустаҳкамлашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Бобур шахсиятининг мамлакатимизда ва умуман, жаҳон тарихи, маданиятидаги ўрни, навқирон авлод учун ибратли жиҳатлари, бу зот қолдирган бебаҳо маънавий мероснинг аҳамияти хусусида тўхталишди.

Тадбир дўстона ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Дастлаб, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг Бобур ҳаёти ва ижоди юзасидан тузган саволларига ўқувчилар зукколик ва эпчиллик билан жавоблар беришди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт йўлини гавдалантириш мақсадида, Бобур сулоласи ва унинг шахсиятига дахлдор суратлар номойиш қилинди.

Бундан ташқари, ўқувчилар шоирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналарни ифодали тарзда ўқидилар.

Айниқса, мактаб кутубхонаси томонидан ташкил қилинган кўргазма ўқувчиларда ўзгача қизиқиш ва таассурот қолдирди. Сабаби, Бобур ҳаётини тўлақонли акс эттирувчи “Бобурнома”, XV-XVI асрларда замонасининг машҳур шоирлари томонидан ёзилган қўлёзмаларнинг нусхалари ўқувчиларни ХV аср томон етаклади.

Тадбир давомида ўқувчилар 12 ёшидан бошлаб давлатни бошқарган буюк саркарданинг Алишер Навоийдан кейинги бетакрор сиймо эканлигини янада теран ҳис қилдилар.

Ўтказилган ушбу тадбир орқали Бобурнинг ҳаёт йўли, бошидан кечирган қийинчиликлари ва ундан чиқарган хулосалари ўқувчиларга ҳар томонлама ўрнак ва намуна бўлди десак адашмаган бўламиз.

Тадбир якунида бадиий кечада иштирок этган барча ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Дарҳақиқат, ўз она заминидан йироқда бутунлай бегона юртни макон тутган бобомиз тарқоқ ҳолдаги ҳинд қабилаларини бирлаштириб Бобурийлар империясига асос солди. Бор йўғи 47 йил умр кўрган бўлса ҳам, авлодларига битмас-туганмас маънавий хазина қолдирди. У ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида жаҳон ҳамжамиятида ўзининг юксак ўрнига эгалиги билан бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан ўтказилаётган кечалар, конферециялар, тадбирлар бобомизни ёд этишга, унинг бой меросини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шундай экан, ҳар бир Ватандошимиз қалбида Бобур сиймосини аардоқлаб, унинг бой меросини келгуси авлодга этказишга дахлдор эканлигини чуқур ҳис қилмоғи лозим.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026