14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:11
Фан ва таълим 👁 624

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИГА ҲУЖЖАТЛАРНИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ АСОСИДА ЮРИТИШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИГА ҲУЖЖАТЛАРНИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИ АСОСИДА ЮРИТИШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Мактабгача таълим бўлимида тегишли мутахассислар томонидан МТТларда ҳужжатларни меҳнат қонунчилиги асосида юритишни тушунтириш бўйича йиғилиш ўтказилди. 

9 февраль куни бўлиб ўтган мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи  Ф.Бобоев, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи  Х.Бўриев, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бўлими юристконсульти И.Баймурадов, туман Мактабгача таълим бўлими мудири С.Садикова ҳамда Мактабгача таълим бўлими ходимлари ва барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари қатнашдилар.

Йиғилишда МТТларда меҳнат қонунчилиги бўйича ҳужжатларнинг юритилиши бўйича, коррупция соҳасидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилиб, мактабгача таълим ташкилотларида Кузатув кенгаш фаолиятига доир масала ҳам кўриб чиқилди. 

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ф. Бобоев сўзга чиқиб, ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қонунчилиги бўйича ҳужжатларнинг юритилиши, шахсий таркиб бўйича буйруқлар ва меҳнат шартномаларининг расмийлаштирилишдаги учраётган хато-камчиликлар ва уларни бартараф қилиш йўллари ҳақида гапирди. Шунингдек, меҳнат шартномаси ҳамда буйруқларни намунавий шаклларда юритиш, буйруқларни расмийлаштиришда Меҳнат кодексининг тегишли  моддалари мос равишда қўллаш, бу борада доимий равишда семинарлар ташкил қилиб, тушунтириш ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Х. Бўриев Мактабгача таълим вазирлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, қонунчиликда коррупциянинг оқибатлари тўғрисида кенг тушунчалар берди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятларига амал қилган ҳолда иш юритиши лозимлигини айтиб ўтди.  

Ундан ташқари, Мактабгача таълим ташкилотларида Кузатув кенгашлари фаолияти бўйича кенг тўхталиб ўтди. Жумладан, Кузатув кенгаш аъзолари таркиби тўғри шаклланмаганлиги, йиғилишларнинг доимий равишда ўтказилмаётганлигини таъкидлади.

Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Кадрлар бошқармаси бошлиғи Ф. Бобоев томонидан 1 та мактабгача таълим ташкилоти мисолида бўлимнинг ҳар бир йўналиши мутахассислари томонидан интерактив турда семинар ташкил этиб, ташкилотлар директорларига амалий ёрдам кўрсатиш кераклиги айтилиб, бу бўйича тегишли ходимларга топшириқлар берилди.

Шунга кўра туман Мактабгача таълим бўлимида “Мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат қонунчилиги бўйича ҳужжатларнинг юритилиши" мавзусида интерфаол  усулда  амалий семинар ўтказилди.

11 февраль куни туман Мактабгача таълим бўлимида бўлиб ўтган амалий семинарда туман Мактабгача таълим бўлими мудири С.Садикова ҳамда бўлим масъул ходимлари, барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари қатнашдилар.
Семинарда қатнашчилар гуруҳларга бўлинганидан сўнг, меҳнат  муносабатлари жараёнлари бўйича топшириқлар тарқатилди. Топшириқларни бажариш бўйича вақт белгиланди. Гуруҳ иштирокчилари бажарилган ишлар  электрон доскада кўрсатиб тақдимот қилишди. Ушбу жараёнларда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқланиб, шу вақтнинг ўзида  қандай бартараф қилиниши кўрсатиб берилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида  коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар, коррупцияга йўл қўймаслик, уларни мунтазам назорат қилиб бориш борасида тегишли топшириқлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятларига амал қилган ҳолда иш юритиш лозимлиги тушунтирилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида кадрларнинг шахсий таркибига оид юритиладиган ҳужжатлар намуналари кўрсатиб берилди ва семинар қатнашчиларининг саволларига жавоблар берилиб,  уларнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.
Қизиқарли ўтган семинарда ташкилот директорлари ҳужжатларни юритиш бўйича кенг тушунчаларга эга бўлдилар.

С.Патуллаева, туман МТБнинг Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019