ҚАРОР МАЗМУН-МОҲИЯТИНИ ТАРҒИБ ЭТИШГА БАҒИШЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам ислоҳотлар олиб борилиб, суд тизимини демократлаштириш, судлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтиришга улкан эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг айниқса, маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга, уларни фуқароларнинг ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга ҳаракат қилинаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 29 январь куни қабул қилган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга асос бўлади.
Яқинда Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида ушбу қарор мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Туман Адлия бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди судьяси Раҳима Худойбергановалар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган давра суҳбатида туман ҳокимлиги масъуллари, сиёсий партиялар туман Кенгашлари раислари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва тумандаги корхона, муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди судьси Раҳима Худойберганова кун тартибида мавзу юзасидан маъруза қилди. У ўз сўзида кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, хусусан, у инсонларни жазоловчи эмас, амалда қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи суянчиғига айланаётганини таъкидлади. “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантириш лозимлиги вазифа қилиб белгиланганлигига кенг тўхталди.
Бунинг учун маъурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш ҳам назарда тутилганлиги кенг тушунтирилди.
Давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачига мурожаат этиб, батафсил жавоблар олдилар, Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбир иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶