МУҲТОЖ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ УЙ-ЖОЙ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Бугунги кунда аҳолининг кам таъминланган қатлами, айниқса, хотин-қизларга катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги қарори билан нотурар жойларда истиқомат қилаётган, шунингдек, ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган, уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Қарорга кўра, уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач, кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.
Бунда уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади. Туман ҳокимлиги Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг, 20 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан энг кўпи 5 йил муддатга ижара шартномасини тузади. Ижара шартномаси тузилгандан кейин 5 кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш – қабул қилиш далолатномаси тузилади. Далолатнома тузилгач, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар 5 кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади.
Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
Ногиронлиги бўлган шахслар, кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади. Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб белгиланади. Ижара шартномасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.
Даврон Пирманов, “Мадад” ННТ туман ҲМБ бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶