24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:07
Жамият 👁 211

ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ СЕКТОР ҲУДУДИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ СЕКТОР ҲУДУДИДА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

4 февраль куни Амударё туманининг Куюк-кўпир овул фуқаролар йиғини биносида 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойберганов, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Эркин Ражапов ҳамда туманда фаолият юритаётган муассаса, ташкилот вакиллари ва ёшлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Бугунги кунда Куюк-кўпир овулида яшовчи аҳолининг 1 минг 417 нафарини ёшлар ташкил қилади. Ўтказилган мазкур учрашувда Улуғбек Худойберганов туман ҳудудида вояга етмаган ва ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг оқибатлари, жиноятлар содир этилишига имкон берган омиллар хусусида гапириб, вояга етмаган ва ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш, бу тоифа шахслар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида маҳалла раисларининг ҳуқуқ-тартибот бўйича ўринбосарлари ва бошқа ҳамкор идоралар масъуллари билан биргаликда профилактик ишларни янада кучайтириш юзасидан ёшларга ўзининг таклиф ҳамда тавсияларини, мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмаларини берди.

Шунингдек, ёшларни маъданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, маънавиятини юксалтириш бугунги кундаги долзарб вазифа эканлигини, бунда ёшларнинг ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга барча зарур тавсия ва амалий ёрдамлар берилишини билдириб ўтди.

Очиқ ва самимий тарзда ўтган учрашувда сектор раҳбари ва соҳавий муассаса, ташкилот масъуллари томонидан ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда ёшлар томонидан турли масалалардаги мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Мурожаатлар асосан бандлик, имтиёзли кредит олиш, тўлов-контрактининг бир қисми тўлаб берилиши, е-auksion тизими орқали ер олиш шартлари каби масалаларда бўлди.

Таклифларда Кyюк-кўпир овули ҳудудида мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши зарурлиги қайд этиб ўтилди. Сектор раҳбари Улуғбек Худойберганов мурожаатлар ва таклифлар юзасидан идора мутасаддиларига аниқ ва манзилли топшириқлар бериб, ижроси алоҳида назоратга олиниши маълум қилди.

Туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов ёшларни қийнаётган мурожаат ва таклифлар ҳеч қачон жавобсиз қолмаслигини, имкон қадар ижобий ечим топишини айтиб ўтди.

Сектор раҳбари ёшларга оид ҳар қандай муаммо ҳал қилинишида маҳалладаги ёшлар етакчилари ташаббускор ва фаол бўлишлари лозимлигини, улар ўзлари бириктирилган маҳаллалардаги ҳар бир йигит-қизнинг вакили бўлишини таъкидлади.

Бундан ташқари, юртимиздан кўплаб фидоийлар етишиб чиққанлигини эслатиб, уларга муносиб авлод бўлишга барча ёшларни даъват қилди.

 Ёшлар иштирокида ўтказилган мазкур учрашув самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Айни кунларда туманимизда сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар орқали ёшлар ўз муаммо ва таклифларини ҳукумат раҳбарларига ҳеч қандай тўсиқларсиз етказиб ижобий жавоблар олишмоқда.

Бундай сайёр қабуллар орқали ёшларнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада ортмоқда ва мустаҳкамланмоқда дейишимиз мумкин.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026