24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:08
Жамият 👁 276

Ёшлар иштирокида учрашувлар, маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Ёшлар иштирокида учрашувлар, маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида туманимиз бўйлаб кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2 февраль куни Амударё тумани бўйлаб ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туризм ва спортни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорликда турли спорт мусобақалари, маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўтказилган мазкур тадбир ва мусобақаларда туман ёшларининг 500 дан ортиғи қамраб олинди.

Кун давомида Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 40-сонли мактабда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Интеллектуал ўйинда жами 8 та маҳалла ёшларидан иборат жамоа қатнашиб, ўз маҳалласи шаънини ҳимоя қилишди. Якуний натижаларга кўра Тош-ёп овули ёшлари 1-ўринни, Ўрта-қалъа овули ёшлари 2-ўринни, Босув маҳалласи ёшлари 3-ўринни эгаллашди.

Шунингдек, Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги рақамли технологиялар марказида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” нинг 3-йўналиши − аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш, IT ва робототехника бўйича “Маҳорат дарси” ўтказилди. Ёшларга рақамли технологиялар маркази таълим бўйича мутахассиси Абдулло Ҳайитбоев томонидан ҳозирги замонавий ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш, дастурлаш, фрилансерлик бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, Бойовул маҳалласи ҳудудидаги 16-сонли мактабда спортнинг стол тенниси ва шахмат турлари бўйича “Ёшлар кубоги” мусобақаси ташкил этилиб, ғолиблар муносиб тақдирланди.

Мусобақага туманимизнинг 16 та маҳалла ва овулларида истиқомат қилувчи стол тенниси ва шахматга қизиқувчи 18 ёшдан 30 ёшгача  бўлган  уюшмаган ёшлар қатнашишди.

Муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра шахмат бўйича 1-ўринни Бегзод Болтабаев қўлга киритди. Стол тенниси бўйича эса мутлақ  ғолиблик Диёрдек Шомурадовга насиб қилди.

Шунингдек, туман Маданият марказида ёшлар учун тадбиркорлик соҳасида “Маҳорат дарси” ўтказилди.

Маҳорат дарсида туман ишбилармонлари, ўз бизнесини йўлга қўйган ёшлар ўз тенгдошларига бизнесга қандай кириб келганликларини, тадбиркорликни йўлга қўйгунча қандай муаммоларга учраб, уларни қандай енгиб ўтгани ҳақида гапириб бердилар. Қолаверса, туманимиздаги 40-сонли мактаб директори, Жўқорғи Кенгес депутати, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ўқитувчиси унвони соҳибаси Санобар Хўжамуратова ҳам ёшларга ўз тавсияларини берди. Туманимизда ўз тадбиркорлик фаолиятини намунали тарзда йўлга қўйган Тамара Юсупова ҳам бизнесда мувоффақиятга эришиш сирлари ҳақида ёшларга ўз тавсифларини берди.

Куннинг иккинчи ярмида Чойкўл овули ҳудудидаги 22-сонли мактабда спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Бобур номли овул ёшлари фахрли 1-ўринни, Оқ олтин овули жамоаси 2-ўринни эгаллашган бўлса, Тўлқин овули ёшларидан иборат жамоа 3-ўринга муносиб деб топилди.

Шунингдек, Олмазор маҳалласи худудида жойлашган футбол майдонида спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган мусобақада ҳам кўплаб ёшлар иштирок этишди. Мусобақа шиддатли ва муросасиз кечиб, 1-ўрин Чордара маҳалласи ёшларига насиб этди.

Кун давомида ўтказилган тадбирлар ва учрашувлар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни тадбиркорлик билан шуғулланишга, спортга ошно бўлиб, соғлом турмуш кечиришга ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни, касбларни эгаллаб, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга чорлагани билан аҳамиятли бўлди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026