24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:25
Жамият 👁 143

ИДОРАЛАРАРО МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ИДОРАЛАРАРО МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

28 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида 2021 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, маҳаллаларда олиб борилган ислоҳотлар, туманни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар борасида мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда назорат органлари ходимлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаевнинг маърузаси тингланди.

Туман прокурори томонидан туман Давлат солиқ инспекцияси, туман инвеститциялар бўйича бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ички ишлар бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Мажбурий ижро бюроси ҳамда молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Йиғилишда мутасадди раҳбарлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар қайд этиб ўтилди ҳамда бўлим раҳбарлари томонидан ушбу ҳолатларга изоҳлар берилди.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановнинг таъкидлашича, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш учун аввало, маҳаллаларда олиб борилаётган профилактика ишларининг самарадорлигини ошириш зарур. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг кўпчилигини ўзаро жанжал, ҳақорат, туҳмат, енгил тан жароҳати етказиш кабилар ташкил қилиб бу борада маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарларининг фаоллигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, майор Мухтор Раҳматуллаев эса 2021 йил давомида ички ишлар органлари томонидан аниқланган жиноят турлари, ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича амалга оширилган тадбирларнинг аҳамияти хусусида ўз фикрларини баён қилди.

 Шунингдек йиғилишда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Бахадир Балтабаевнинг ҳам мазкур масала юзасидан билдирган фикрлари тингланди. Қайд этилганидек, Амударё туманининг ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллабай ишлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу тизим мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, ўз навбатида, сиёсий чақирув ҳам ҳисобланиши, унга кўра ижтимоий-иқтисодий реформалар, ички ва ташқи ресурслар ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар, турли идора ва ташкилотларнинг “фаолият йўлаклари” маҳаллалар кесимида ташкил этилиши таъкидланди.

Йиғилишда барча муассаса, идора-ташкилотлар фаолиятларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг халқ олдида ҳисобдорлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки улар содир этилишидан аввал олдини олиш, тадбиркорликка кенг йўл очиш, соҳада юзага келаётган тўсиқларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ҳар бир ташкилот раҳбарининг муҳим вазифаси экани қайд этилди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026