24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:23
Жамият 👁 457

ПРОБАЦИЯ НАЗОРАТИДАГИ 4 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОД ЭТИЛДИ

ПРОБАЦИЯ НАЗОРАТИДАГИ 4 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ОЗОД ЭТИЛДИ

Пробация назорати остидаги озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишга ва ишга жойлаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, энг асосийси, шахсни  тарбиялаш кабилар борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

26 январь куни Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назоратидаги маҳкумларга доир иш бўйича сайёр суд ўтказилди. Ушбу сайёр судда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасур Ўразбоев, туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниёзимбетов, Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори Руслан Искандаровлар қатнашдилар. Судда туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан 6 нафар маҳкумга нисбатан киритилган тақдимномалари кўриб чиқилди.

Маҳкумлардан бири Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра 2 йил 6 ой муддатга 10 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган. Ушбу шахс Пробация назоратида туриб, жазони ўташ тартиб ва қоидаларига тўлиқ амал қилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг учдан бир қисмидан кўпроғини, яъни 10 ой 10 кун муддатини ўтаган.

Кейинги маҳкум эса 1 йил 6 ой муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Жиноят Кодексининг тегишли моддасига кўра, 3 йил муддатга 30 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган. Пробация гуруҳи назоратига олинганидан сўнг, тегишли тартиб-қоидаларга амал қилиб, хулқи яхши томонга ўзгарган ва ўз қилмишининг оқибатини англаб етган.

Маҳкумлардан яна бири Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига судланган. Маҳкум туман Ички ишлар бўлимига ўтган йили ҳисобга қўйилган ва жазони ўташ қоидалари, белгиланган чекловларга амал қилиш тартиблари тушунтирилган. Жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига қатьий ўтиб, белгиланган чекловларга тўлиқ амал қилган ушбу шахс ҳам тайинланган озодликни чеклаш жазосининг учдан бир қисмидан кўпроқ муддатини ўтаган.

Тақдимнома асосида иши судда кўрилаётган навбатдаги маҳкум Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига судланган. Ушбу маҳкумнинг қамоқда сақланган даври ўтаган деб ҳисобланиб, ўташ учун 3 йилдан зиёд муддат белгиланган ва туман Ички ишлар бўлимига ҳисобга қўйилган. Унга ҳам жазони ўташ қоидалари, белгиланган таъқиқларга амал қилиш тартиблари тушунтирилган. Маҳкум жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етиб, тузалиш йўлига қатьий ўтган ва белгиланган чекловларга тўлиқ амал қилган.

Шунга кўра туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан ушбу маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш масаласини кўриб чиқиш учун судга тақдимнома киритилган. Суд иши давомида маҳкумларнинг белгиланган жазодан тўғри хулоса чиқарганини инобатга олинди ва Пробация гуруҳи тақдимномаси қаноатлантирилди. Тақдимномага асосан 4 нафар маҳкум ўталмаган жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 Сайёр суд мажлисида жиноятининг оқибатларини тўла англаб, ахлоқан тузалиш йўлига ўтган ва жазодан муддатидан илгари шартли озод этилган 4 нафар маҳкум халқимизга хос бағрикенглик билан қилмишлари кечирилгани учун давлатимизга миннатдорлик билдирди. Жамиятда ўз ўрнини топиб, муносиб хулқ-атворда бўлиш ва юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшишга қатьий сўз бердилар.

Жасур Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026