ҲАР ЖАБҲАДА ЎРНИ БОРДИР АЁЛНИНГ
"Онани эъзозлаш бизнинг мамлакатимиз, халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилат. Аёлларимизни қанча улуғласак, ҳаётимиз чироғи, умримиз гули, деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз”, - деган эди Юртбошимиз И.Каримов аёлнинг, онанинг жамиятдаги ва инсон ҳаётидаги ўрнига баҳо бериб.
Дарҳақиқат, ҳаётимизнинг шамчироғи, меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган аёлнинг оилада, жамиятда тутган ўрни беқиёсдир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда аёл-қизларни эъзозлаш, уларга муносиб турмуш ва меҳнат шароитлари яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда истиқлол йилларида аёл-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳаётдаги ижтимоий фаоллигини оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ўзига хос янги даврни бошлаб берди. Мазкур Фармонга мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар бугунги кунда ўзининг ижобий самараларини бера бошлади. Аввало оилалар мустаҳкамлиги, унда шарқона одоб-ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлиши таъминланмоқда, фарзандларимизнинг тўлақонли билим олиб, узлуксиз 12 йиллик таълимни, касб-ҳунарни пухта эгаллаб, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган касб-ҳунарли, шиддаткор замонамизга хос билимли ва иқтидорли қилиб тарбиялашга эътибор қаратилмоқда. Ўсиб келаётган қизларимизга оила муқаддаслигини, уни ўзаро ҳурмат, ишонч, меҳр-муҳаббат асосида қуриш лозимлиги, улкан масъулиятлари борлиги, эрта турмуш қуришнинг, қариндошлар орасидаги никоҳларнинг аянчли оқибатлари тушунтирилмоқда. Натижада турмушимизда бунингдек салбий ҳолатларнинг олди олинаяпти.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидорларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ўтказилаяпти ва ғолиблар муносиб рағбатлантирилаяпти. Яқиндагина "Олмазор” маҳалласида ташкил этилган "Ораста қизлар” гуруҳи ўз фаолиятларига доир кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси ғолиби бўлиб келганлиги бу борадаги ҳара-катларимизнинг бир натижаси, десам арзийди.
Муносиб меҳнат шароитлари яратилаётганлиги боис раҳбарлик лавозимларида, масъулиятли вазифаларда ишлаётган аёл-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади. Сўзимнинг исботи сифатида туманимиз хотин-қизлари орасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, туман Кенгаши депутатлари, умумтаълим мактаблари директорлари, фермерлар ва тадбиркорлар борлиги аёл-қизларимизнинг барча жабҳаларда муносиб ўрни борлигини кўрсатади. Бу истиқлол йилларида уларнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, қадр топаётганини кўрсатади.
Тараққиёт сари қутлуғ эврилишлар билан кечаётган айни кунларимизда хотин-қизларимиз мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигини меҳнатда муносиб натижалар билан қаршиламоқдалар.
Марям АҲМЕДОВА,
туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶