12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:35
Сиёсат 👁 1,286

"Сиёсатдаги ёшлар" интеллектуал турнири ўтказилди

"Сиёсатдаги ёшлар" интеллектуал турнири ўтказилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Амударё туманида "Сиёсатдаги ёшлар" интеллектуал турнири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партиянинг "Ёшлар қаноти" аъзолари, партия фаоллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Махмуд Есенгелдиев ҳамда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Гулназ Далибаевалар сўзга чиқиб иштирокчиларни самимий қутлаб, турнирда барча жамоаларга омад ва юксак натижалар тилади.

Интеллектуал турнирни ташкил этишдан асосий мақсад — ёшларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини юксалтириш, уларнинг мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнларда фаол ва онгли иштирокини таъминлашдан иборат. Шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳам устувор вазифа сифатида белгиланди.

Бу каби тадбирлар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида назарда тутилган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, партия сафидаги ёшларнинг интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

Интеллектуал турнирда ёшлардан иборат жамоалар билим ва тафаккур борасида ўзаро беллашди. Қизғин ва муросасиз кечган тадбир ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, жамоавий ҳамжиҳатлиги ва тезкор фикрлаш қобилиятини намоён этди.

Танлов иштирокчилари икки шарт асосида ўз билим ва салоҳиятларини синовдан ўтказди.

“Тезкор савол-жавоб” деб номланган биринчи шартда жамоалар давлат бошқаруви, сиёсий жараёнлар ва ҳуқуқий тизимга оид саволларга қисқа вақт ичида аниқ ва тўғри жавоб бериш орқали ўз билим даражаси ҳамда тезкор фикрлаш қобилиятини намоён этди.

“Сиёсий тезкор жавоб бериш” номли иккинчи шартда эса иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун, Сайлов кодекси, Оила кодекси ва Меҳнат кодекси бўйича тайёрланган саволлар юзасидан ўзаро беллашиб, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлик даражасини синовдан ўтказдилар.

Юқори савияда ва қизғин рақобат руҳида ўтган интеллектуал турнир якунларига кўра ғолиб жамоалар аниқланди.

Мазкур беллашувда билим ва заковати билан ажралиб турган “Юксалиш” жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. “Ёшлар” ва “Тараққиёт” жамоалари иккинчи ўринга, “Қалқон” ҳамда “Ватанпарвар” жамоалари эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбир якунида партия сафига янгидан қабул қилинган аъзоларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон ХДП  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026