24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:24
Жамият 👁 153

БОБУР НОМЛИ ОВУЛДА СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

БОБУР НОМЛИ ОВУЛДА СЕКТОР РАҲБАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз кутилган натижаларни бермоқда.

14 январь куни 3-сектор ҳудудидаги Бобур номли овулда жойлашган 86-сонли умумтаълим мактабида ҳам сектор раҳбарининг ёшлар билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор раҳбари Улуғбек Худойберганов, Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Мухтор Раҳматуллаев ҳамда Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Эркин Ражабовлар ва фуқаролар йиғинлари раислари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, ҳудуд ёшлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Бугунги кунда ёшларнинг таълим олишлари ва ўз қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Галдаги вазифа, ушбу ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйишдир.

Учрашув аввалида, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ходими Сардор Исломов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, айниқса, Президентимиз томонидан “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилганлиги, бу шу йўналишдаги ишларни тўғри ташкил этишда бош омил бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиб ўтди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий, психологик, ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, ишга жойлаштирилмоқда. Тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга кредит олишларида амалий ёрдам берилмоқда, уй-жой билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилган фуқароларнинг ҳам муаммолари бартараф қилинмоқда.

Сайёр учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари тинглашга алоҳида эътибор қаратилди. Маҳалла ёшларидан Сохиба Исмоилова, Озода Бозорбоева, Амангул Камолова, Санжар Матмуродов, Умида Янгибоева, Дилнора Мадиёрова, Сарвиноз Ҳайитбоева, Дилрабо Камолова ҳамда Иззат Норимбетовлар томонидан бандликни таъминлаш, тикув машинаси олиш, субсидия ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш, имтиёзли кредит олиш каби масалаларда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Қабулда муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилди ва масъуллар бириктирилди. Ҳар бир мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришларига қулай шароитлар яратиб беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларга амалий ечим топишда ҳудудлар бўйлаб ўтказилаётган бу каби сайёр қабулларнинг аҳамияти каттадир. Шу ўринда халқ билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг дардини тинглашда ва ижобий ечим топишда барча вазирлик ва идора-ташкилот масъулларининг ўрни алоҳида аҳамиятга касб этади.

Фарҳод Абдураҳимов, 3-сектор котиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026