14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:51
Жамият 👁 2,679

Бахтиёр болалик мадҳи

Бахтиёр болалик мадҳи

Бундан икки йил олдин энди мактаб остонасидан ҳатлайдиган болакай Манғит шаҳридаги Болалар спорт мажмуасида бўлиб ўтган истиқлол байрами тантанасида бахтиёр болалик ҳақида жўшиб қўшиқ куйлаганида, қўшиқ оҳангига мос қалбидаги туғёнларини ҳаракатлари билан ҳам ифодалашга интилганида томошагоҳга йиғилганларнинг барчасини ҳайратга солган, жажжигина вужудидаги она юртга муҳаббати, бахтиёр замонасини сидқидилдан куйлашга интилиши ҳавасини келтирган эди.

Илк чиқиши билан кўпчиликнинг эътиборини қозонган бу жажжи қўшиқчи ҳозир 36-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, иқтидорли ашулачи сифатида кўпчиликка танилиб улгурган Отабек Раҳимовдир.

Икки йилдан бери туманимизда, Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилиб келинаётган оммавий тадбирларда куйлаган қўшиқлари барчага бирдек манзур бўлиб келаётган Отабекдаги бу иқтидорли сезиб, эътибор берган одам - у тарбияланган 4-сонли мактабгача таълим муассасаси ходими, ўз аммаси Насиба бўлди.

У Отабек билан эринмай шуғулланди, қобилиятини ривожлантириш учун ҳаракат қилди. Боғча мусиқа педагог-тарбиячиси кўмагида ёши ва овоз имкониятига мос қўшиқлар ўргатди. Кейинчалик унинг ижрочилик маҳоратини сезган туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ходимлари у билан жиддий шуғулланишди.

Отабек Раҳимов 7 ёшида Қорақалпоғистон миқёсидаги оммавий байрам тантаналарида бахтиёр болалик, она Ватанга муҳаббат туйғуларини тараннум этувчи ажойиб қўшиқлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушди. У мана бир неча йилдирки, туманимизда муҳим саналарга бағишлаб ўтказиладиган барча тадбирларда фаол қатнашади. Томошабинлар унинг чиқишларини гулдирос қарсаклар билан олқишлашганида кўнгли тоғдай юксалади. Янги-янги қўшиқлар яратиш иштиёқи туғилади кўнглида.

Жорий йилнинг ёз фасли Отабек учун омадли келди. У 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига ўқишга қабул қилинди. 15 август куни Нукус шаҳрида мустақиллигимизнинг 23 йиллиги ва "Соғлом бола йили”га бағишлаб ўтказилган эстрада қўшиқчилари, болалар қўшиқлари ижрочилари ва фольклор жамоалари Республика кўрик-танловида "Болалик”, "Ёронлар-эй” номли қўшиқларини маҳорат билан ижро этиб, фахрли учинчи ўринни енгиб олди. Республикамизнинг барча туманлари ва Нукус шаҳридан кўплаб истеъдодли қўшиқчилар қатнашган мазкур танловда Отабекнинг ижросини ҳакамлар ҳайъати юқори баҳолашди, мукаммал қўшиқлар яратиш борасида маслаҳатлар беришди.

– Бу хушхабар оиламизни улкан қувончга белади, - дейди Отабекнинг дадаси Ойбек Исмоилов. – Ёшлигимда мен ҳам халқ чолғу асбобларини чалишга қизиқиб, мусиқа ва санъат мактабида ўқиган эдим. Кейинчалик ҳаётим тадбиркорлик билан туташиб кетди. Ўғлимнинг санъатга қизиққанидан, қўшиқлари элга манзур бўлаётганидан жудаям қувонаман.

Ота-она учун фарзанди ютуқларини кўришдан-да ортиқ бахт борми? Яна у тенгилар ҳали кўча чанғитиб ўйнаб юрган даврида!

Отабек Раҳимов эришган муваффақиятларда у билан сидқидилдан шуғулланиб, санъатнинг сеҳрли оламига етаклаб, камолот пиллапояларидан илдам одимлашига кўмаклашаётган туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ходимларининг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Айниқса, Сардорбек Камолов унга мос шеърлар топиб, мусиқа басталаб бериб, ижроси мукаммал бўлиши учун тинимсиз биргаликда машқлар қилаяпти. Отабек ижро этадиган қўшиқларнинг кўпчилигининг мусиқасини Сардорбек Камолов басталаган.

Ёш бўлса-да эл олқишини олаётган Отабек Раҳимовнинг баркамол санъаткор бўлиб етишишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019