24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 19:25
Жамият 👁 126

ЧЕГАРАЧИ БЎЛИШ ҲАМ БАХТ

ЧЕГАРАЧИ БЎЛИШ ҲАМ БАХТ

Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга сафарбар этилган Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш – менинг болаликдан орзуим эди. Бу орзу улғайганим сари қатъий мақсадга айланди.
2007 йилда мактабни тамомлаб, Тошкент вилояти Қибрай туманидаги касб-ҳунар коллежида кинология йўналишида ўқидим. Коллежни тугатгач, 2009 йилда ҳарбий хизматга чақирилдим. Муддатли ҳарбий хизмат бурчимни ўтаб бўлгач, Давлат хавфсизлик хизматига қарашли чегара  қўшинларида шартнома асосида хизмат қилиб келмоқдаман.
Ҳар йили меҳнат таътили  олиб туғилган маконим – Сурхондарё вилоятининг Денов туманига, оилам бағрига қайтишим яқинларим учун ҳақиқий байрам тусини олади. Бир йиллик соғинч, ҳаётимдаги ўзгаришлар ҳақидаги суҳбатлар, дийдор қувончи билан таътил охирлаганини сезмай қоламан. Бироқ ҳаётимда ҳарбий хизмат соҳасини танлаганимдан ҳеч ўкинмайман.
Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини  таъминлаш учун етарли даражада ҳарбий салоҳиятга эга. Бу биз ҳарбий хизматчиларга улкан фахр-ифтихор бағишлайди. Чунки азиз юртимизда умргузаронлик қилувчи халқларнинг тинчлиги, осойишталигидан улкан бахт йўқ. Миллий Армиямиз осудалик ва ободликнинг мустаҳкам қалқонидир.
Биз чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг зиммамизга чегараларимиз дахлсизлигини сақлашдан ташқари, чегараолди ҳудудларида тинчликни сақлаш, аҳоли, хусусан, ёшларга  Ўзбекистон Республикасининг “Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш вазифаси ҳам юклатилган. Шу мақсадда чегараолди ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан тез-тез суҳбатлар ўтказиб турамиз. Шунингдек, ёшларга тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроқ ва техникага эга бўлган Миллий Армиямиз сафида хизмат қилиш – ҳар бир йигитнинг шарафли бурчи эканлигини сингдириш, Миллий Армиямизга нисбатан кўнгилларида ҳурмат ҳиссини тарбиялаш мақсадида “Ватан азиз – жасорат мангу!” шиори остида мактабларда давра суҳбатлари ўтказмоқдамиз.
Яқинда ҳарбий қисмимизда чегара ҳудудларидаги мактаблар юқори  синф ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар” кунини  ўтказдик. Тадбирда  ўқувчиларга чегарачиларнинг машаққатли ва шарафли хизмат фаолияти, шунингдек, қурол-аслаҳаларнинг, хизмат итларининг давлатимиз сарҳадларини қўриқлашдаги роли ҳақида кенг тушунчалар бердик.
Тўғри, хизматим масъулиятли. Лекин шу соҳани танлаганимдан жуда фахрланаман, чегарачи бўлиш, юртимиз сарҳадларини сергак туриб қўриқлаш ҳам бахт.

Отабек МАҲМУДОВ,
ДХХ чегара қўшинлари хизматчиси, 1-даражали сержант.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026