21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 06:48
Жамият 👁 209

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК – ЮРТГА МУҲАББАТ ВА БУРЧГА САДОҚАТ

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК –  ЮРТГА МУҲАББАТ ВА БУРЧГА САДОҚАТ

Ҳар қандай давлат ўз истиқболини соғлом ва баркамол авлод тимсолида кўради. Аксарият ривожланган мамлакатларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадидаги кўплаб жамоатчилик ташкилотлари ташкил этилган. Мамлакатимизда ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлган мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти фаолият юритиб келмоқда.
Ташкилот томонидан ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилиб, асосан уч йўналишдаги фаолият йўлга қўйилган. Биринчи йўналиш − аҳоли, айниқса, ёшларни Ватанга садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик, миллий маънавиятимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдир. Ташкилотнинг иккинчи йўналиши − ёшларни ташкилот тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуролдан ўқ отиш, денгиз кўпкураши, ҳарбий-амалий кўпкураш, хизматчи итлар, авиамодель, ракетамодель, кемамодель, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турларига жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади. Ташкилотимизнинг учинчи йўналиши эса фуқароларни оммавий техник касбларга тайёрлаш ҳисобланади.
Ташкилотимизда ушбу йўналишлар бўйича амалий ишлар йўлга қўйилган бўлиб, турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб келинмоқда. Бу борада туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,  Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда “Шунқорлар”, “Ҳаво милтиғида ўқ отиш” ва “Ёзги биатлон” ҳарбий спорт мусобақалари мунтазам равишда ташкил этилади. Шу каби мусобақаларда ғолиб бўлган жамоалар Республика босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлишмоқда.
Ташкилот томонидан ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида турли учрашув ва давра суҳбатлари, тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилиб, ватанпарварликнинг тимсоли бўлган аждодларимизнинг жасорати ва жанговар тактикаси ҳақида сўзлаб берилади. Шунингдек, Ватан учун жонини фидо қилган, хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасорати намуна қилиб кўрсатилиб, ёшлар қалбида бурчга садоқат, юртга муҳаббат туйғулари мустаҳкамлаб борилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ёшларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, Ватанни севиш ва асраш туйғуларини шакллантириш бугунги кунда энг асосий вазифалардан саналади. Биз мана шундай шарафли ва масъулиятли вазифани бажараётганимиздан, ёшларнинг ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етишларига ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз.

Шуҳрат КАМОЛОВ, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

туман ўқув-спорт техника клуби бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026