16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:10
Жамият 👁 89

Туман бўйича 2021 йил давомида 1316 та никоҳ қайд қилинган

Туман бўйича 2021 йил давомида 1316 та никоҳ қайд қилинган

Оила −жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Мазкур конституциявий меъёр асосида мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш, жамият ҳаётида унинг роли ва нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улар доирасида фуқароларга юридик хизмат кўрсатиш сифати ҳам юксалиб бормоқда.

Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар — туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.

Бу борада ҳудудларда Фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар катта аҳамиятга эга. Бу бўлимлар ваколатига оталикни белгилаш, туғилганликни ва ўлимни қайд этиш, фарзандликка олиш, никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажратиш, далолатнома ёзувларини тиклаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, далолатнома ёзувларини бекор қилиш, такрорий гувоҳномалар бериш каби вазифалар киради.

Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан мазкур органлар томонидан берилган гувоҳнома ва унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.

Амударё тумани мисолида оладиган бўлсак, туман Фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан 2021 йил давомида 1316 та никоҳ расмийлаштирилган. Бундан ташқари, 349 никоҳ сайёр равишда танътанали қайд этилган. Афсуски, арзимаган важлар сабаб оиласини барбод этаётган ёшлар ҳам йуқ эмас. Амударё тумани бўйлаб 2021 йил давомида 138 та ажрим холатлари қайд этилган. Таҳлилларга кўра, ажралишнинг  бош омили – оила қурувчиларнинг  ҳуқуқий билими етарли даражада эмасликлари ва ҳуқуқий саводхонлик даражасининг пастлигидан далолат беради. Шу сабабдан ёшлар ажралиш ҳолати қандай оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайдилар.

Фуқаролик ҳолатини қайд этиш − фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари пайдо бўлишига сабаб бўлиб ҳизмат қилувчи ҳужжат бериш учун асос бўлади. Берилган ушбу ҳужжат туфайли фуқаролар ўзларига юклатилган масъулият ва бурч билан яшайдилар.

Амударё тумани бўйлаб 2021 йил давомида  4702 ҳолатда туғилиш қайд этилган. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома фақат ота ёки онанинг шахсан ўзига топширилади. Шу ўриннда эслатиб ўтиш жоизки, бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг пасспорти ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома асосида оғзаки ёки ёзма шаклда ариза беришлари орқали олишлари мумкин.

Маълумки, “Фуқаролик холати далолатномалари ёзувининг ягона электрон архиви” ахборот тизими 2021 йил январь ойида ишга туширилган бўлиб, фуқаролар ўзларига тегишли бўлган никоҳ, ажрим, туғилганлик ва ўлим ҳолатлари қайд этилган далолатномаларни  ушбу ахборот тизими орқали  электрон тарзда олишлари мумкин.

Туман Фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамкорликда  амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари бугун ўз натижасини бермоқда. Йил давомида бўлим ходимлари томонидан маҳаллаларда, мактабларда, ва идора-ташкилотларда олиб борилган тарғибот тадбирлари  натижасида фуқароларнинг ҳуқуқий маъданияти юксалиб, оила муқаддас қўрғон эканлигини англашлари учун катта  ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда оилаларнинг мустаҳкам бўлиши ёшлар билан биргаликда ота-оналарга ҳам боғлиқдир. Шундай экан, ота-оналар ўз масъулиятини ҳис қилган ҳолда фарзанд тақдирига бефарқ бўлмасликлари лозим.

Ф.Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019