“АЁЛЛАР ДАФТАРИ” БИЛАН ИШЛАШ ТИЗИМИНИНГ 3-БОСҚИЧИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 7 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизиминиг 3-босқичида амалга ошириладиган ишлар” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, сенатор Улуғбек Жалменов, Федерациянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши етакчи мутахассиси Махсет Пурханов, бўлим мудири Гулнара Илмурадова ва бошқалар иштирок этдилар.
Шунингдек семинарда Амударё туманидан сайланган Жўқорғи Кенес депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъул ходимлари, Маҳалла раислари, Маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари иштирок этишди.
Йиғилишда жорий йилда “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг янгича йўналишлари ҳақида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси қарори кенг турда тушунтирилди.
Семинарда қайд этилишича, ҳудудларда давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, улар томонидан хонадонма-хонадон юриб, анкета тўлдириш орқали аёл-қизларнинг муаммолари ўрганилади. Бунда биронта ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қиз эътибордан четда қолиб кетмаслиги таъминланади.
“Темир дафтар”га киритилган оилалардаги хотин-қизлар ва фарзанди “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар “Аёллар дафтари”га киритилмайди. Илгари “Аёллар дафтари”нинг 1-, ва 2-босқичларида 1-тоифага киритилган ҳамда доимий иш ўрни билан таъминланган аёл-қизлар ҳам 3-босқич тоифасига киритилмайди.
Ишчи гурух томонидан ҳонадонларда ўрганиш ишлари олиб борилаётганда боқимандалик ҳолати вужудга келмаслигига алоҳида аҳамият берилиб, таъсирчан тавсия ва усулларни қўллаш ва бунда нуронийлар кўмагидан фойдаланиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.
Семинарда таъкидланишича, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқич тоифаларига даромад манбаига эга бўлмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, боқувчисини йўқотган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бор, уй-жойга муҳтож ва қарамоғида ногирон фарзанди бор аёл-қизлар киритилиши белгиланган. Сектор раҳбарлари, мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ҳудудларга бириктирилган масъуллар 2022 йил 5 январдан 31 январгача хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизлар муаммоларини ўрганишлари ва 10 февралгача 3-босқичга кирувчи хотин-қизлар рўйхатини шакиллантиришлари лозимлиги, 15 февралдан бошлаб эса, 3-босқич бўйича амалий ёрдамлар бериш чоралари бошланиши лозимлиги таъкидланди.
Семинар давомида қатнашувчилар таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.
Келажак авлодни дунёга келтирувчи ҳар бир аёл-қиз эътиборга ва ғамхўрлликка лойиқ. Уларни ҳаётимизнинг турли жабҳаларида қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ёрдам бериш эса мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади.
Ф. Эшимбетова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶