Грант лойиҳаси доирасида 52-сонли мактабда тадбир ўтказилди
Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” номли лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда.
5 январь куни Намуна маҳалласидаги 52-сонли мактабда “Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил қилиш.
Давра суҳбатида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, маҳалла имомлари, мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда маънавият тарғиботчилари иштирок этишди.
Айтиш керакки, ушбу лойиҳанинг мақсади таълим муассасалари, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш орқали ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш ишларига ҳисса қўшиш, таълим муассасалари, маҳаллаларда турли тадбирлар, танловлар ўтказиш орқали ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга кўмаклашиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида танловлар ташкил қилиш, ёш ижодкорларнинг чиқишларини ташкил қилиш орқали ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш ишларига ҳисса қўшишдан иборат.
Лойиҳа доирасида таълим муассасаларида турли тадбирлар, ёшларнинг турли соҳалар фаоллари билан учрашувларини ташкил қилиш, ёшлар, таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ижодий мақолалар танловларини ўтказиш, ижодкор ёшларнинг ижод намуналарини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш ҳамда лойиҳа доирасида тайёрланган ижодий ишларни, иқтидорли ёшларнинг ижод намуналарини ўзида жамлаган тўплам нашр қилиш режалаштирилган.
Ташкилот томонидан ўтказилган навбатдаги давра суҳбатида оилада фарзанд тарбиясида эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, ота-оналар ва маҳалланинг ўрни ҳақида сўз борди.
Сўзга чиққанлар фарзанд – аввало инсон наслининг давомчиси, давлат ва жамиятнинг таянч устуни, оиланинг мустаҳкам занжири эканини таъкидладилар. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахти, икки дунё саодатига етказувчи ворисдир. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлса эса нафақат ота-она ва оила, балки жамият ҳам ютқазади. Шунинг учун фарзанд тарбиясига ҳамма бирдек масъул бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада ота-оналар ва таълим масканлари, маҳалла ҳамда жамиятнинг ўрни, вазифалари қандай бўлиши кераклиги яна бир бора тилга олинди.
“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан лойиҳа доирасидаги тадбирлар таълим масканлари ва маҳаллаларда давом эттирилмоқда.
Ў.Реимов

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶