14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:11
Фан ва таълим 👁 178

56-СОНЛИ МАКТАБДА “ЯНГИ ЙИЛ САРГУЗАШТЛАРИ” БАЙРАМ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

56-СОНЛИ МАКТАБДА “ЯНГИ ЙИЛ САРГУЗАШТЛАРИ” БАЙРАМ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

“Янги йил” байрами болажонлар томонидан интиқиб кутиладиган қувончли байрамлардан бири ҳисобланади. Айниқса безатилган арча атрофида куй-қўшиқлар, рақслар ва саҳна кўринишлари ижро этилиши, даврага турли эртак қаҳрамонларининг ташриф буюриши ва Қорбобо ҳамда Қорқиз томонидан совғалар улашилиши болажонларга олам-олам қувонч бағишлайди.

Янги йил арафасида туманимиздаги барча мактабларда ва мактабгача таълим муассасаларида Янги йил байрами тантаналари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбир шу йилнинг 24 декабрида Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласидаги 56-сонли мактабда ҳам катта шодиёналар билан ўтказилди. “Янги йил саргузаштлари” мавзусида ўтказилган ушбу байрам тадбирида эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, кичкинтой болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва рақслар барчага бирдек манзур бўлди.

Айниқса байрам тадбирида Миттивой, Қизил қалпоқча, Шум бола, Шумтака, бўри каби эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, уларнинг ўғирланган Оппоғойни ёвуз ниятли Ялмоғиз ва қароқчилардан қутқариш йўлидаги саргузаштлари ишонарли тарзда жонлантириб берилган. Бундай кўринишлар болажонларда яхшилик сари интилиш ҳислатларини пайдо қилади албатта. Мўъжизага  ишонган бола улғайгач, ўзи ҳам, албатта, хаёлот мевасини ҳаётга татбиқ этишга, эртак қаҳрамонлари сингари яхшиликни амалга ошириш учун курашишга, жасоратли бўлишга, ёвузлик устидан ғалаба қозонишга интилади.

Даврага Қорбобо ва Қорқизнинг кириб келиши, уларнинг барчани Янги йил байрами билан табриклаши ҳамда совғалар улашиши болажонлар қувончига қувонч қўшди.

Қорбобо ва Қорқиз болажонлар билан ўқишлари, синфдош дўстлари, янги ўқиган китоблари ҳақида суҳбатлашди. Топишмоқлар айтиб, болаларнинг  зеҳнини, ақлини синовдан ўтказди ва ҳозиржавоблиги, билимдонлигидан хурсанд бўлди. Айниқса, мазмунли мақоллар айтиши Қорбобо ва Қорқизни жуда қувонтирди.

Шундан кейин байрамона безатилган арча атрофида болжонлар  ижросидаги рақслар ва қўшиқлар яна қизғин давом этди. Байрам томошалари болажонларга бир олам завқ бағишлади. Улар ранг-баранг чироқлари товланиб турган мафтункор арча атрофида Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари билан бирга қўшиқ айтиб, рақсга тушди.

Мактабда ташкил этилган Янги йил байрами нафақат ўқувчиларда, балки, барча ўқитувчиларда ҳам зўр кайфият пайдо қилди. Чунки ҳар бир ўқитувчи, ҳар бир устоз ўз ўқувчисининг, ўз шогирдининг қувончли дамларини кўришдан, албатта чексиз хурсанд бўлади.

Мактаб жамоаси 2 “Б”-синф ўқитувчиси Дилфуза Сафарбоева ва 3 “Б”-синф ўқитувчиси Муборак Аҳмедоваларнинг янги йил байрами тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишдаги фаол ҳаракатлардан миннатдор бўлишди.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019