“Ассалом, Янги йил!”
Янги йил байрами тантаналари ҳар бир болакай орзиқиб кутадиган қувончли кун. Айниқса мактабгача таълим муассасалари гуруҳларида ўтказиладиган ёрқин таассуротларга бой, завқли томошалар болажонларга жуда манзур бўлади. Биргаликда ижро этилган рақс, куй, қўшиқлар, шеърлар байрамга ўзгача маъно-мазмун бахш этади, болажонларнинг иқтидорини намоён этади.


Яқинда Тошёп овулининг Тақир қалъа аҳоли пунктида жойлашган “Юдузча-Манғит” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия олаётган болажонлар учун ҳам унутилмас кун бўлиб қолди: шу куни муассасанинг 75 нафар болажонлари учун ўз гуруҳларида “Ассалом, янги йил” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда болажонлар тарбиячи опалари ва мусиқа тўгараги раҳбари кўмагида ўрганган шеърларини ифодали айтдилар, биргаликда қўл ушлашиб қўшиқлар, рақслар ижро этдилар. Айниқса болажонларга Қорбобо ва Қорқиз ташрифи, улар билан суҳбат, ўйин-кулгулар олам-олам завқ бағишлади.



Шаҳноза КАМОЛОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶