24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:36
Жамият 👁 287

Суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари ёшлар билан учрашди

Суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари ёшлар билан учрашди

Ёшлар ҳафталиги доирасида суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни ёшларга таништириш, ёш авлодни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш  мақсадида тадбирлар ташкил этилди.  

21 декабрь куни 76-сонли мактабда ҳафталик доирасида ёшлар билан ўтказилган учрашувда Жиноят ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси Жасур Ўразбоев, Фуқаролик ишлар бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамурадов,   Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов,  туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов,  Юридик хизмат кўрсатиш маркази  бош юристконсульти Журъат Авезовлар иштирок этдилар.

Учрашувда юртимизда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган муносиб шароитлар, шунга яраша эртамиз эгалари доимо олдинга интилиши, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантиришлари лозимлиги, китобга меҳр қўйишлари, ўз билим ва маънавиятини ошириб боришлари, ёт ғояларга берилмаслик кераклиги ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатда жиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши кескин курашиш чора-тадбирлари кўрилаётгани, инсонпарварлик тамойиллари кенг тадбиқ этилаётган бир вазиятда, айрим ёшлар томонидан жиноят ҳамон содир этилаётгани таъкидлаб ўтилди. Бундай ҳолатларнинг олдини олишда ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ечимини топиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.

Суд-ҳуқуқ соҳаси масъуллари коррупция ва порахўрликдек ёмон иллатларнинг олдини олиш учун аввало таълим соҳасига эътиборимизни қаратиб, тартиб-интизомни кучайтириш лозимлиги ҳақида ҳам тушунтиришлар бериб ўтдилар.

 Шу куни Бойовул маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Жасур Ўразбоев, туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниёзимбетов, туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори Руслан Искандаровлар иштирок этишди.

Сайёр судда туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан 6 нафар маҳкумга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Суд давомида илгари ёлғон хабар бериш, ўғирлик, қўшмачилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятларни содир этганлиги учун жазога маҳкум этилган, айни пайтда Пробация гуруҳи назоратида бўлган 5 нафар маҳкумнинг ўтган давр мобайнида муносиб хулқ-атворда бўлгани, жазони ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, суд томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаргани маълум қилинди. Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани учун ушбу маҳкумлар ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Аммо берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган 1 нафар маҳкум жазо ўташдан бўйин товлаб келганлиги ва номаълум томонга яширингани сабабли унга нисбатан белгиланган жазо оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Шундан сўнг, шартли равишда озод этилган шахсларга ўталмасдан қолган жазо муддати давомида туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назорати остида туришлари, ҳар ойда бир марта Пробация гуруҳи суҳбатидан ўтиши, қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаслик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига тўлиқ амал қилишлари юзасидан профилактик тушунтиришлар бериб ўтилди.

Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар назорат даври мобайнида ўзини яхши хулқ-атвори, меҳнатга ҳалол муносабати орқали кўрсатса, судда ҳамиша уларнинг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилинади ва адолатли ҳукм чиқарилади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026