12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:33
Жамият 👁 2,948

“ОБОД МАҲАЛЛА”да ҳовли тўйлари

“ОБОД МАҲАЛЛА”да ҳовли тўйлари

Хушхабар яхши-да, одамнинг дилини яйратиб юборади. Таниш-у нотаниш ҳамюртларимизнинг қувончлари, ҳаётларидаги ўзгаришлар, турмуш тарзига монанд янгиланишлар ҳақидаги хушхабарлар бизни ҳамиша сафарга чорлайди. Айниқса, байрам саналари яқинлашганда таҳририятимизга ҳар куни ҳеч бўлмаганда икки-учта қувончли хабар келади. Ахир тўйга тўёналар тайёрлаш халқимиз учун бобомерос анъана-ку, - деймиз-да, юртдошларимизнинг яхши кунларида бирга бўлиш учун ижодий сафарга отланамиз.

Бугун ҳам шундай бўлди. Мустақиллик байрами арафасида "Амударё сув қурилиш бошқармаси” МЧЖ қурувчилари 10 та намунали уй-жойлар калитини эгаларига топширишни бошлагани, намунали уй-жойларда ҳовли тўйлари ўтказилаётгани ҳақида мақола тайёрлаш учун Манғит шаҳрининг "Тақир қалъа” мавзесига йўл олдик.

"Тақир қалъа”, дедик. Бу мавзе, агар "тақир” деган атамадан келиб чиқиб нисбат берадиган бўлсак, кечаги тап-тақир дала-даштдан асар ҳам топа олмайсиз. Нисбатан қисқа давр – 4 йил ичида бу ҳудуд ҳақиқий обод ва гўзал масканга айлантирилди. Давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан, қулай шарт-шароитлардан баҳраманд яшаётган ўнлаб янги хонадон соҳиб ва соҳибаларининг қувончлари чексиз.

Яқиндагина, 2014 йилнинг 30 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг "Амударё туманидаги айрим географик объектларнинг номларига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги 288-сонли қарорига асосан Манғит шаҳрининг бу янги мавзесига "Обод маҳалла” номи берилди.

- Обод, деса обод, дегулик, - дейди янги уйга кўчиб ўтган янги хонадон бекаси Санобархон Фирсик. – Ҳамма шарт-шароитлар муҳайё. Табиий газ, иссиқ-совуқ сув билан таъминланган, канализация тизимига эга. Бунақа қулайлик аввал биз учун хаёлий орзу эди.

- Орзуларингиз ҳаётингизга айланибди-да, муборак бўлсин! – қувончларига шерик бўлдик Санобарнинг.

Хонадон бекаси қувона-қувона уй хоналарини кўрсатади.

- Мана буниси меҳмонхона, - дейди кенг ва ёруғ, пешайвонли хона эшикларини очиб.

Меҳмонхонанинг ошхонага, ваннахонага яқин жойлашгани уй бекаси учун ҳам, меҳмонлар учун ҳам қулай. Айланма шаклдаги долон эса қаторасига жойлашган оромхоналар ва болалар учун мўлжалланган қўшимча хона ҳавосини мўътадиллаштириб туради. Барча қулайликларга эга ошхонанинг кенглигидан Санобар ҳам, унинг умр йўлдоши Азимбой Чоршамов ҳам хурсанд.

- Кузгача томорқа еримизни экишга тайёрлаб қўйсак, узум, анор, олма кўчатларини ўтқазаман, - дейди Азимбой. – Ҳовли-жойларимизни келаси йил танимай қоласиз. Боғли ҳовли қиламиз ҳали!

Биз борган кунимиздан бир кун аввал ҳовли тўйи ўтказган Азимбой билан Санобарнинг қувончи чексиз. "Ҳасан-Ҳусан ветеринария сервис” МЧЖ раиси Азимбой Чоршамовнинг, МЧЖнингҳар бир ишига масъулият билан қараб, умр йўлдошига ҳамиша қўл-қанот бўлиб келаётган Санобар Фирсикнинг ва бу аҳил оила фарзандларининг ҳаётига кириб келган қувончга ошно бўлиб, чиройли турмуш шароитига чин дилдан ҳавас қилдик.

- Аввалги уйимиз жудаям эскирган эди, - дейди Санобар. – Жиддий таъмирлаш ҳолатига келиб қолганди. Ўйлаб қарасак, таъмирлаш ишлари учун кетадиган маблағни намунали уй-жойлардан бири учун ўтказсак, қолган қисми узоқ муддатли банк кредити эвазига битиб қоларкан. Ўзаро маслаҳатлашиб, бир қарорга келдик-да, ҳужжатларни расмийлаштирдик. Бир йилнинг нари-берисида янги ҳовли-жойли бўлдик. Энг асосийси, югур-югурдан, асаббузарликлардан қутулдик, қурувчиларга раҳмат!

Бугун "Обод маҳалла”да ҳар куни бир ҳовли тўйи, ҳар куни бир бахтли оила янги ҳовли-жойга кўчиб ўтаётир. Озод ва обод, фаровон ҳаётимизнинг қувончлари, мустақил Ватаннинг фароғатга тўла тароватли лаҳзалари "Обод маҳалла” тонгларида ўз аксини топаётир. Ана, "Обод маҳалла”нинг яна бир обод хонадонида шўх-шодон кулгулар саси - яна бир оиланинг ҳовли тўйига чорлов!Бундай шодликлар, чорловлар мангу бўлсин!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026