14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:58
Фан ва таълим 👁 196

65-сонли мактабда “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

65-сонли мактабда “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

65-сонли умумтаълим мактабида “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда нафақат ўқувчи-ёшлар, балки тадбир меҳмонлари бўлган мактаб ота-оналар қўмитаси аъзолари ҳамда мактаб педагогика жамоаси ҳам халқимизнинг теран тарихий илдизлари, юксак маънавияти, миллий-маданий қадриятлари буюк ва бетакрорлигидан яна бир бора фахрландилар.

Ижтимоий фанлар ойлиги доирасида ўтказилган мазкур тадбирни мактабнинг ижтимоий фанлар бўйича услуббирлашма раҳбари Омонгул Жумабоева очди ва мактабда ижтимоий фанлар ойлиги доирасида фан ўқитувчилари томонидан амалга оширилган ишлар, бири-бирини такрорламайдиган намунали очиқ дарслар, синфлараро беллашувлар ва уларнинг ижобий натижалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, мактабнинг 5-синфидан 11-синфигача барча ўқувчилари иштирокида улуғ тарихий сиймолар яратган буюк кашфиётлар, Ўзбекистон заминида туғилиб, дунёнинг турли мамлакатларига бетакрор маънавият, илм-ирфон нурларини таратган, дунё  тамаддунига ўз илмий, бадиий асарлари, йирик кашфиётлари билан жуда катта ҳисса қўшган бобокалонларимиз ҳаёти ва ижодий фаолияти акс эттирилган кўргазма намойиш этилди.

Хусусан, ўқувчи-ёшлар буюк алломалар Ал-Хоразмий, Имом Бухорий, Ал-Беруний, Абу Али Ибн Сино, Амир Темур сиймоларини гавдалантирдилар. Хоразмийнинг математик кашфиётлари, Бухорий ҳадислари, Беруний томонидан кашф этилган жуғрофий аниқликлар,  Абу Али Ибн Синонинг дунё тиббиёти соҳасига қўшган улкан ҳиссаси, Амир Темур ҳазратлари томонидан бунёд этилган буюк давлатчилик тарихи хусусида сўз юритишиб, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо тарихий, маданий ва илмий, маънавий меросига эҳтиром кўрсатдилар.

Тадбир давомида Қўқон адабий муҳити намоёндалари Увайсий, Нодира, Анбар отинларнинг бетакрор адабий мероси ҳақидаги ўқувчи-ёшларнинг маърузалари, кичик саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Ўқувчилар Увайсий ва Нодира, Анбар отин ғазалларидан ўқидилар. Бу нодир асарларнинг бугунги кунда ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаганини, тарбиявий аҳамиятини ўз чиқишлари орқали ифодалаб бердилар.

Тадбирнинг адабий-мусиқий қисмида 7-синф ўқувчи-қизлари “Ўзбекистон” қўшиғига рақсга тушдилар ва “Ўтрор фожеаси”ни акс эттирувчи саҳна кўринишини намойиш этиб, ўзбек халқининг Чингизхон қўшинларига қарши олиб борган тарихий курашини кўрсатиб бердилар.

Шунингдек, 6-синф ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган “Аждодлар” рақси, 10-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган Амир Темурнинг ёшлигини ифодаловчи кичик саҳна кўриниши тадбирга янада гўзал маънавий руҳ бағишлади.

“Тарихий хотирасиз келажак йўқ” деб номланган ижтимоий фанлар ойлиги доирасида ташкил этилган мазкур тадбир аждодлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019