ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ мамлакатимизда фаолият юритаётган Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида ўқув-тарбия ишларини юксак поғонага кўтариш ва шу асосда битирувчиларнинг етук, билимдон мутахассислар бўлиб етишига эътибор қаратилмоқда.
Қарорга мувофиқ 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга ошириладиган бўлди. Демак, келгусида ички ишлар органларида фаолият юритишни истайдиганлар умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфини битиргач, аввал Ички ишлар вазирлиги академик лицейини тугатиб, кейин ички ишлар вазирлиги Академиясида таълим олишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейининг асосий мақсади ҳам малакали, юксак профессионал тайёргарликка эга ички ишлар ходимларини ва вазирлик Академиясига ўқишга киришни истовчи ёшларни тайёрлашдан иборат.
Ушбу муассасада ўқиш муддати 2 йил бўлиб, ўқишга киришни хоҳловчилардан аризалар 1 февралдан 15 апрелга қадар шаҳар ва туманлар Ички ишлар бўлимларида қабул қилинади.
Бу ҳақда умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларига кенг тушунча бериш мақсадида 20 декабрь куни Амударё тумани Маданият бўлими томошалар залида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга туманимизда фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфлари ўқувчилари иштирок этдилар. Уларга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Бахтиёр Ўрозов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Қорақалпоқ академик лицейи директори, подполковник Учқун Қодировлар академик лицейга қабул қилиш тартиби хусусида тушунчалар бердилар.
Маърузаларда академик лицейга қабул асосан уч босқичда олиб борилиши – дастлабки танловда якка тартибда суҳбат ўтказиш, номзодларнинг индувидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш, тиббий комиссия кўригидан ўтказиш, дастлабки танлов бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус – профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш назарда тутилганлиги, иккинчи босқичда умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш, кейинчалик эса якка тартибдаги якуний суҳбатни баҳолаш амалга оширилиши, учта танлов ҳам бир неча хил синовларни ўз ичига олганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари қатори Қорақалпоқ академик лицейи битирувчилари шу соҳада ишга, Ички ишлар Академиясига ўқишга киришда бир қатор имтиёзларга эга бўлиши хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Ўқувчилар маъсулларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.
Тарғибот тадбири ўқувчиларнинг мазкур соҳага қизиқишларини яна ҳам оширди.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶