СОБИҚ АФҒОНЧИ ЖАНГЧИЛАР САЁҲАТГА ОЛИБ БОРИЛДИ
Ҳозирги кунда туманимизда 280 нафар собиқ афғончи жангчилар истиқомат қилишади. Улар қутлуғ кунларда, ҳайит байрамларда бир – бирини йўқлаб, йиғилишиб, самимий суҳбатлар қурадилар, ораларидан бемаврид кетган собиқ қуролдошларини эсга олиб, оилаларидан хабар олиб турадилар.
Яқинда Ўзбекистон ветеран жангчи фахрийлари ва ногиронлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлимининг Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов раҳбарлигида собиқ афғончилар учун яна бир кўнгилли тадбир ўтказилди: фахрий жангчилардан, Афғон урушида ҳалок бўлган жангчиларнинг оила аъзоларидан кўнгилли 27 нафари қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрига саёҳатга олиб борилди.
Улар кун давомида шаҳардаги қадимий обидаларни, аждодларимиз ақлу закоси ила яратилган меъморий иншоотларни, халқ амалий санъати намуналарини жуда қизиқиш билан томоша қилдилар.Ўзларига кўнгилли саёҳат қилишларига имконият яратиб берган туман ҳокимлигидан жуда миннатдор бўлдилар.
Маҳмуджон ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶