Янги йил байрами олдидан деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга доир тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Полизларда ёз бўйи етилган турли мева, сабзавотлар ё қуритиб, ё банкаларга жойлаб қиш фасли учун истеъмолга тайёрланади. Бу инсон ҳаёти учун кони фойда мевалар, сабзавотлар қишга уй шароитида ғамланганида баъзан бодринг, помидор тузламалари, икралар хавфсизлик қоидаларига амал қилинмаса ҳаёт учун хавфли маҳсулотга айланиши ҳам мумкин.
Шунингдек, савдо шохобчаларида сотилаётган бунингдек маҳсулотларнинг сифатига ҳам эътибор қаратиш зарур.
Шу йилнинг 13 декабрида туманимиз маркази ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш, савдо шохобчалари, мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш, сотиш қоидаларига риоя қилиниши яъни овқатдан заҳарланиш - ботулизм касаллигининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тушунтириш ишлари олиб борилди. Овқатдан заҳарланиш - таркибида организм учун заҳарли моддалар бўлган овқатни истеъмол қилганда ривожланадиган касаллик ҳисобланади. Овқатдан заҳарланиш ичида энг кўп учрайдигани ботулизм касаллигидир.
Ботулизм – ўткир юқумли овқатдан заҳарланиш касаллиги бўлиб, ошқозон-ичак, марказий нерв системаси, юрак қон томир тизимини зарарлаш билан кечади.
Ботулизм касаллиги уй шароитида тайёрланган помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икраси ва бошқа консерва, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида юзага келиши мумкин.
Касалликка чалинган беморда ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, оғиз қуриши, кўришнинг хиралашиши, буюмларнинг иккита бўлиб кўриниши, кўз қовоғининг осилиши, овоз бўғилиши каби шикоятлар кузатилади. Бундай ҳолларда бемор дарҳол шифокорга мурожаат қилиши, даво муолажаларини олиши лозим.
Касалликнинг олдини олишда фуқаролар - истеъмолчилар дўконлардан консерва маҳсулотларини харид қилиш пайтида маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини сўраши, маҳсулотни ишлаб чиқарган корхонанинг номи, санаси, яроқлилик муддатини кўриб, истеъмолга яроқли эканлигига ишонч ҳосил қилиб харид қилишлари керак. Ҳар бир инсон ўз ҳаёти учун энг аввало ўзи жавобгар эканлигини англаб етишлари лозим. Яъни, овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллигига чалинмасликка ҳам ҳар ким ўзи интилиши керак.
Ботулизм касаллигининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларида туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария ва гигиена бўлими мудири Дурбек Бобожонов озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконларида сотувчиларга, дўконга келган харидорларга бу ҳақда кенг тушунчалар берди.
Инсон ҳаёти азиз. Уй шароитида тайёрланган корсерва маҳсулотлари, озиқ-овқат дўконларида муддати ўтиб кетган ё яхши сақланмаган озиқ-овқат маҳсулоти баъзан инсон соғлиғи бузилишига, ҳаёти хавф остида қолишига сабабчи бўлиши мумкин.
Шу жиҳатдан қараганда бунингдек тарғибот тадбирларининг аҳамияти жуда катта.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶