САЙЁР СУДДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛАРГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан очиқ сайёр суд ўтказилди.
6 декабрь куни туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси маъмурий биносида бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида бўлинма томонидан келиб тушган ўн беш фуқарога нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддасига кўра ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топширса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
Шунга кўра суд мажлисида 3 нафар фуқарога маъмурий қамоқ жазоси, қолган ҳуқуқбузарларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, жарима жазолари қўлланилди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари ва бошқа талабларини бузганлик бўйича тўпланган иш материаллари асосида ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶