18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 16:43
Жамият 👁 382

2-сонли мактабни 2001 йилда тамомлаган синфдошлар 20 йилдан кейин яна мактабда учрашдилар

2-сонли мактабни 2001 йилда тамомлаган синфдошлар 20 йилдан кейин яна мактабда учрашдилар

Болалик дамларини қўмсаб, олис йиллар хотиралари оғушида яшашнинг гашти ўзгача. Буни болаликдаги дўстлари билан дийдорлашган инсонлар жуда яхши билишади. Беғуборлик, ростгўйлик, самимийликдан чароғон болалик дамлари ана шундай дийдорлашув лаҳзаларида эски қадрдонларни бир-бирларига янада яқинлаштирадилар. Ўртадаги меҳр-оқибат туйғулари қадрдон дўстлар дийдоридан баҳраманд дилларга янада самимийлик, жўшқинлик бағишлайди.

Туманимиздаги 2-сонли умумтаълим мактабини 2001 йилда битирган, 1984 йилда туғилган собиқ синфдошларнинг 20 йилдан кейинги “Дийдор ширин” деб номланган учрашув маросими ҳам нафақат собиқ синфдош дўстлар, балки уларнинг устозлари учун ҳам ҳақиқий байрамона кайфият бағишлади.

Худди ўқувчи дарсга ошиққани каби собиқ синфдош дўстлар эрта тонгданоқ қадрдон мактаб остонасига қадам қўйдилар. Болалик даврларидаги каби бундан 20 йил аввал таълим-тарбия олган, устозларининг мароқли дарс-машғулотларини тинглаб, таъсирланган синфхоналарига кириб, ўзлари учун азиз парталарга ўтириб, устозларини кутдилар. Собиқ синф раҳбарлари Янгибой Алламберганов ҳамда Собир Қодировлар синф журналини очиб, йўқлама қилишди. Собиқ ўқувчиларининг хотираларини синовдан ўтказиб, уларга саволлар беришди.

Шундан сўнг, “Дийдор ширин” тадбирининг маънавий-маърифий, адабий-мусиқий қисми бошланди.

Унда мактаб директори Анвар Алламберганов сўзга чиқиб, собиқ синфдошларни дийдорлашув кечаси муносабати билан самимий табриклади. Шу билан бирга собиқ синфдошларнинг ҳаётда эришган ва эришаётган ютуқлари ҳақида қувониб сўз юритди.

Ўз навбатида собиқ синфдош дўстлар ҳам бир-бирларига ўз ҳаётларидаги ўзгаришлар, эзгу ишлари ҳақида гапиришиб, эришаётган ютуқларида устозларининг ҳиссаси катталигини, уларнинг ўгит ва насиҳатлари улар учун ҳаётда ҳамиша муҳимлигини таъкидладилар.

Ўзлари таълим-тарбия олган, беғубор болалик хотираларига гувоҳ қадрдон мактаб, синфхоналарга бир-бир кириб, олис йиллардаги жўшқин ёшлик, ўсмирлик, болалик  дамларига қайтиб, устозлар суҳбатидан яна бир бора баҳраманд бўлдилар. Шундан сўнг, собиқ синфдош дўстлар ўзларига илк сабоқ бериб, оқ-қорани танитган биринчи устозлари, марҳума Роза Абуовани эслаб, унинг порлоқ хотираси учун Қуръон оятларидан тиловатлар қилдилар.

Бугунги кунда ҳаёт гаштини сураётган азиз устозлари Ҳанифа Ражабова, собиқ математика фани ўқитувчиси Гулмирза Аҳмедов ва бошқа азиз устозларига совғалар беришди. Файзли дастурхон ёзилиб, куй-қўшиқлар оғушида самимият ҳурмат-эҳтиром, эътибор қулф урган “Дийдор ширин” учрашуви давомида собиқ синфдошлар ўзлари учун ҳамиша қадрли ҳаёт ҳикматларини ўргатган азиз устозлари ҳамда ҳамиша муқаддас илм маскани – 2-сонли  мактаб маъмурияти учун мебель совға қилдилар.

Учрашув тадбири якунида собиқ устозлар ва собиқ синфдош дўстлар “Дийдор ширин” учрашув кечасини ташкил этган Ботир Исмоилов, Дилшод Матсипов, Шуҳрат Султонов, Шукурулло Матёқубов, Жавлонбек Юсупов, Жўрабек Собиров ҳамда Руслан Собировларга чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

“Дийдор ширин” учрашув тадбири собиқ синфдошлар ўртасидаги дўстлик ва қадрдонлик пишталарини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026