ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ УСТОЗЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Умутаълим мактабларида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларига номзодларни саралаш учун ўтказиладиган асосий олимпиаданинг туман босқичида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ва уларнинг устозлари туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими ва мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилдилар.
Шу муносабат билан 36-сонли мактабда ҳам халқаро фан олимпиадаларининг туман босқичи ғолиблари ва уларнинг устозларига фахрий ёрлиқлар топширилди. Мактабнинг 9-синф ўқувчилари Сарвиноз Нажмиддинова, Олтиной Жумабоева, 11-синф ўқувчиси Машҳура Озодбоевалар асосий олимпиаданинг туман босқичида юқори натижага эришганлиги, фан асосларини ўрганишдаги жонкуярлиги, таълим-тарбия олиш жараёнидаги намунали хулқи ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги учун туман Халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиғи ва мактаб маъмуриятининг совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, уларнинг устозлари мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Райҳон Қаландарова, қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Насиба Одиловаларга ўқувчиларни халқаро ва минтақавий олимпиадаларга номзодларни саралаш, Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш, терма жамоа аъзоларини тайёрлаш, таълим-тарбия бериш жараёнидаги намунали педагогик фаолияти учун туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Мактаб директори Қаҳрамон Нуримбетов фаол педагог ва ўқувчиларга ушбу ташаккурнома ва фахрий ёрлиқларни совғалар билан топшириб, келгусидаги босқичда ҳам ғолиб бўлишларида муваффақият ва омад тилади.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶