36-СОНЛИ МАКТАБДА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз бўйлаб умутаълим мактабларида 22-27 ноябрь кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” деб жорий этилди. Шу муносабат билан таълим масканларида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
36-сонли умумтаълим масканида ҳам ҳафталик доирасида ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ўқувчилар ўртасида заковат ўйинлари, севимли бадиий асарлар, севимли қаҳрамонлар ҳақидаги суҳбатлар, викториналар, китоблар кўргазмалари ташкил этилиб, китобхонликка янада қизиқишлари оширилмоқда.
Айниқса, мактаб кутубхонасида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”, “Кутубхонага саёҳат” каби тадбирлар давомида ўқувчилар турли мавзулардаги китоблар билан танишдилар. Мактаб кутубхоначиси Назокат Саъдуллаева ўқувчиларни кутубхонадаги китоблар ҳақида маълумот берди. Кутубхонага аъзо бўлмаган, мактабга янги келган ўқувчиларни аъзоликка қабул қилди.
Тадбир давомида ўқувчилар кутубхонага янги келган бадиий китоблар, севимли ёзувчиларнинг янги асарлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.
О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶