24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:25
Жамият 👁 224

“ХАВФСИЗ ТУН” РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ХАВФСИЗ ТУН” РЕЙД ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги янгиланишлар, ўзгаришлар, барча соҳалардаги ривожланишлар асоси тинчлик-осойишталик эканлиги барчага аён.

Юртдошларимиз ҳаёти сифати тобора ошиб, турмуши фаровонлашаётгани барчамизни қувонтиради. Бироқ ана шундай дориломон кунларнинг қадрига етмайдиган, жамиятдаги мавжуд қонун-қоидаларни менсимайдиган турли ҳуқуқбузарликлар содир этаётган шахслар ҳам учраб туриши бор гап.

Ички ишлар тизими ходимлари жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда халқимиз тинч-осойишталигини сақлаш борасида тизимли ишлар олиб боришмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўрсатмасига биноан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз тун” рейд тадбирлари ҳам шу мақсадга қаратилган.

Туманимизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, юртдошларимизнинг ҳаёти осуда ва тинч бўлишини таъминлашга хизмат қилувчи шундай тадбирлар қатъий тартиб-интизом асосида ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 23-24 ноябрь кунлари Манғит шаҳри, Хитой, Куюк кўпир овуллари ҳудудлари бўйлаб ўтказилган “Хавфсиз тун” рейд тадбирларига Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-сафарбарлик гуруҳидан 11 нафари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги пост патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлими батальон ходимларидан 4 нафари, Ички ишлар вазирлиги Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларидан 11 нафари ва туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспекторлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги, пост-патруль хизмати, жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспекторлари қатнашдилар ва 5 йўналишда тунги вақтларда иш олиб бордилар.

Рейд тадбирлари давомида ҳудудларда 154 та қоидабузарликлар аниқланди. Шуларнинг 5 таси маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, 16 таси тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолатда транспорт воситасини бошқаришдир. Бу ҳолатларда бошқарилган транспортлар вақтинча жарима майдонига қўйилди.

Тадбир давомида  кўчаларда юрган 19 нафар маст ҳолатдаги фуқаролар аниқланди ва туман Ички ишлар бўлимига олиб келиниб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Шунингдек, кўчаларда бемақсад юрган 98 нафар фуқаролар ҳудудлардаги таянч  пунктларга олиб келиниб вақтларини фойдали ишларга сарфлаш, ноўрин кўчаларда тўпланиб турмаслик, ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилмаслик лозимлиги тушунтирилди. Кўчада юриш-туриш қоидаларини бузганлиги учун 3 нафар фуқаролар маъмурий қамоққа олинди. Спиртли ичимликларга ружу қўйган 3 нафар фуқаролар даволаниш муссасасига ётқизилди.

Тадбирлар давомида тумандаги жамоат жойлари, савдо объектлари, кўнгилочар жойлар ва бошқа жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлган жойларларга эътибор қаратилиб, назоратга олинди. Фуқаролар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш давомида бозорлардаги савдо шахобчаларига, ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектларига қарашли объектларга кузатув камералари ўрнатиш, тавсия этилди. Кузатув камералари жиноятчиликнинг олдини олишда ва содир этилган жиноятларнинг ўз вақтида очилишида муҳим аҳамиятга эгалиги, объектларнинг қўриқлаш пультига уланиши жиноятчиликнинг сезиларли камайишига олиб келиши тушунтирилди.     

Бунингдек рейд тадбирлари давом этмоқда.

 О.Қосимов, туман ИИБ ХПБ бошлиғи, майор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026