14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:25
Фан ва таълим 👁 245

"МАКТАБ ҲУДУДИНИ ЯШИЛ МАСКАНГА АЙЛАНТИРАМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА КЎЧАТ ЭКИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

"МАКТАБ ҲУДУДИНИ ЯШИЛ МАСКАНГА АЙЛАНТИРАМИЗ" ШИОРИ ОСТИДА КЎЧАТ ЭКИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси асосида дарахт кўчатларини экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларида «Мактабни яшил масканга айлантирамиз» акцияси эълон қилинди. Барча ҳудудлардаги мактабларда мазкур лойиҳага кўра оммавий равишда кўчат экиш тадбирлари бошлаб юборилди.

13 ноябрь куни акция доирасида тумандаги 36-сонли мактабда ҳам "Мактабни яшил масканга айлантирамиз" шиори остида тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда мактаб директори Қаҳрамон Нуримбетов барча мактабларда “Ўзбекистон – яшил макон” мавзусида иншолар танлови, “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” шиори остида оммавий дарахт экиш тадбирлари ўтказилаётгани, ушбу эзгу ишлар юртимиз табиатини, экологиясини яхшилаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилаётгани хусусида сўз юритди. Шунингдек, акция доирасида “Менинг дарахтим” мобил илова дастури ишлаб чиқилиб, 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Обод мактаб” мобиль илова дастурини яратиш бўйича танлов ўтказилиши, ўқув йили якунида “Энг обод мактаб” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган 14 та мактаб электрон доска билан тақдирланиши белгилангани, Халқ таълими вазирлиги мазкур акцияда соҳа ходимлари, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликни фаол иштирок этишга чақирганлигини таъкидлаб ўтди.

Айтиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси юртимизда боғ-роғлар барпо этиш ва теварак-атроф мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Дарахтлар ҳаводаги зарарли карбонат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва бизнинг нафас олишимизга ёрдам беради. Улар иссиқда салқинлик беради, атроф-муҳитни шовқинлардан ҳимоя қилади.

Мактаб директори Қаҳрамон Нуримбетов барчага намуна бўлиб, кўчат экиш ишларини ўзи бошлаб берди. Шундан сўнг, ўқитувчилар ва ўқувчилар мактаб ҳовлисига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экишди. 

Мактабда «Ўзбекистон – яшил макон» мавзусида иншолар танлови ҳам бўлиб ўтди. Танловда мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан ташкил этилган ушбу танловда ўқувчилар иншоларида юртимиздаги табиат, экологик муаммолар, уларни бартараф этиш борасидаги фикрларини, мулоҳазаларини баён этишди. Танлов натижаларига кўра 11-“А”синф ўқувчиси Марямжон Ўрозматова 1-ўрин, 11-“В”синф ўқувчиси Лайло Отамуродова 2-ўрин, 11-“В”синф ўқувчиси Асал Бобожонова эса 3-ўрин ғолиби деб топилди. Ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Тадбир давомида мактаб ҳовлисига 75 туп олча, 40 туп олма, 4 туп арча, 16 туп манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, 6 нафар 1-синф ўқувчилари «Менинг биринчи ниҳолим» номи билан ўз устози билан биргаликда мактаб ҳовлисига биринчи ниҳолини экдилар. Ундан ташқари, 12 сотих ер майдони шудгор қилиниб, баҳорги экиш ишларига тайёрлаб қўйилди.

Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари яшил челленжга қўшилиб, хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

О. Худойберганова, 36-сонли мактабнинг маънавий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019