АЙРИМ КАСБ ЭГАЛАРИ МАЖБУРИЙ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШИ ШАРТ
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирининг “Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи қабул қилиниб, Адлия вазирлиги томонидан шу йил 2 ноябрда рўйхатдан ўтказилди.
Буйруққа кўра, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофидагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатга даволаш-профилактика муассасаларида, яъни туғруқхоналар, чақалоқлар патологияси ва чала туғилган чақалоқлар бўлимларида чақалоқлар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар киритилди. Бундай ишларни бажарадиган касблар эгалари, яъни доя, барча номдаги тиббиёт ҳамширалари, барча мутахассисликдаги шифокорлар, беморга қараш бўйича кичик тиббий ҳамшира, болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази, энагалар, буфетчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт.
Рўйхатга болаларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган барча даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан, болаларга мўлжалланган соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш, сиҳатгоҳ ва реабилитация масканларида, профилакторияларда болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар ҳам киритилган.
Ундан ташқари, мактабгача таълим ташкилотлари ва болалар уйларида болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар, мактабгача ёшдаги болаларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган таълим ва спорт муассасаларида, шунингдек, ушбу мақсадларда ташкил этилган тўгаракларда болалар билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда бажариладиган ишлар ҳам ушбу рўйхатга олинган.
Мазкур рўйхатда назарда тутилган ишларда ишловчи шахслар, яъни тарбиячилар, барча номдаги тиббиёт ҳамширалари, барча мутахассисликдаги шифокорлар, беморга қаровчи кичик тиббий ҳамшира, болалар таомлари ва парҳез таомлари ошпази, буфетчи ва энага (санитарка)лар, тўгарак раҳбари, ўқитувчи, логопед, ўқитувчи-логопедлар белгиланган муддатларда мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари шарт бўлиб, улар тиббий кўрик натижаларига кўра, сил касаллигига чалинмаган деб топилган тақдирдагина, бундай ишларга қўйилади.
М.Матюсупов,
туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶