24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:41
Жамият 👁 198

Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари тизимли давом эттирилмоқда

Туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари тизимли давом эттирилмоқда

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан табиатни асраш ва экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида  дарахт экиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президентимиз раислигида ўтказилган аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш мақсадидаги йиғилишда дарахтзорларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, шу мақсадда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.

Амударё туманида ҳам Президент ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва лойиҳа доирасидаги “Долзарб 40 кунлик”да мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Ушбу савобли ишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бошчилигидаги барча мутасадди раҳбарлар, ҳар бир муассаса, корхона-ташкилотлар ходимлари ҳамда аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши масъуллари ҳамда партия фаоллари Чойкўл овули ҳудудидаги фермер хўжаликлари экин майдонлари четларига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш ишларида фаол иштирок этдилар. Бугунги кунда ҳаётимизда экологик муаммолар тобора авж олаётганини, табиатни асраш ва экологик ҳолатни яхшилашда дарахт экишнинг аҳамиятини чуқур англаган ҳолда партия фаоллари ушбу савобли тадбирга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш жоизки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Амударё туманида жами 1 млн 159 минг дона кузги ва баҳорги дарахтлар кўчатларини экиш режалаштирилган. Шундан 434600 донаси 2021 йил кузда экиладиган, 724400 донаси баҳорда экиладиган дарахтлар кўчатлари ҳисобланади. Дарахт кўчатларини экиш ишлари доирасида тумандаги 9,6 км йўлларда томчилатиб суғориш жорий этилиши ҳамда йўллар четларини кўкаламзорлаштириш мақсадида йўллар ёқаларига 2200 дона кўчатлар экиш режалаштирилган.

Шунингдек, тумандаги қишлоқ хўжалиги ерларида иҳота дарахтзорлар барпо этиш мақсадида, 98 та фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларига, ижтимоий соҳа обектлари ҳудудларига, корхона ва хизмат кўрсатиш обектлари ҳудудларига, туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳудудларига, маҳаллалар ва кўчаларга дарахтлар кўчатларини экиш ишлари ҳамжиҳатлик билан олиб борилмоқда.

Қолаверса, тумандаги аҳоли хонадонларида 10 турдаги 316 минг 100 дона мевали дарахтлар кўчатлари, 30 минг дона узум кўчатларини экиш ишлари режалаштирилган бўлиб, аҳоли вакиллари ҳам хайрли ишда фаол иштирок этмоқдалар.

Айтиш керакки, туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ҳамда мевали ва манзарали кўчатлар етказиб беришда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги тизимли фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши масъуллари ўрмон хўжалигига бориб, хўжаликда етиштирилаётган кўчатларнинг ҳолати, турлари ҳамда хўжалик фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ҳозирда хўжаликда 1 млн 200 дан ортиқ турли кўчат ҳамда ниҳоллар етиштирилаётган бўлиб, уларнинг 200 мингдан ортиғи мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларидир. Хўжалик масъуллари “Долзарб 40 кунлик”да дарахт кўчатларини ўз вақтида етказиб беришда машаққатли меҳнат қилиб, лойиҳани амалга оширишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026