16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 18:51
Жамият 👁 317

ЮРТ ТИНЧЛИГИ, ЖАМИЯТ ОСОЙИШТАЛИГИНИ ШАРАФ БИЛАН АСРАЙМИЗ

ЮРТ ТИНЧЛИГИ, ЖАМИЯТ ОСОЙИШТАЛИГИНИ ШАРАФ БИЛАН АСРАЙМИЗ

Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда ички ишлар органларининг самарали фаолияти устувор аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда.

Айтиш керакки, “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун билан 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида белгиланиб, ҳар йили ушбу санада соҳа ходимлари учун катта байрам тадбирлари ташкил этилиб, айём тантанали равишда нишонланади. Бу йил ҳам соҳа ходимларининг касб байрамлари муносиб тарзда ўтказилиб, жойларда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизмати, айниқса, уларнинг пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликлари таҳсинга лойиқ.

Туман Ички ишлар бўлими ходимлари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги вазифаларини масъулият билан адо этишмоқда. Бўлимда ички ишлар органлари ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар ҳамда кенг имкониятлар яратилган бўлиб, ходимлар замонавий спорт жиҳозлари ўрнатилган спорт залларида жисмоний чиниқиш амалиётларини бажариб келмоқдалар. Шунингдек, бўлимдаги барча хоналар компьютер жамланмалари ҳамда замонавий мебеллар билан таъминланган.

Туман ИИБ томонидан жамиятда тинчликни сақлаш, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, уюшган жиноятчилик, коррупция, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош қилиш, шунингдек, ҳар қандай фавқулодда ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.  Бу борада туман ИИБ жамоатчилик вакиллари ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор тезкор-профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилнинг шу даврига қадар туман ҳудудида содир этилган умумий жиноятчилик сони 155 тани ташкил қилиб, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик ва транспорт воситасини олиб қочиш каби оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилишининг олди олинди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган профилактик чора-тадбирлар натижасида тумандаги 49 та маҳаллаларнинг 24 тасида бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

Бўлим томонидан, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тижорат банклари ва Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари билан ҳамкорликда пробация ҳисобида турган маҳкумлардан 47 нафарининг ишга жойлашишида, 1 нафарига турар жой билан таъминланишида, 4 нафарига истеъмол кредитлари олишида, 21 нафарига тиббий, 27 нафарига моддий, 7 нафарига маиший ва 8 нафарига турли шартномалар тузишда ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг профилактика инспекторлари, соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида хуқуқбузарликка қарши кураш, ватанпарварликни тарғиб қилиш, оммавий маданият таъсирига тушишининг олдини олиш борасида мунтазам равишда профилактик тадбирлар, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Натижада бу борадаги кўрсаткич олдинги йилларга нисбатан анча камайди. Бу эса ўз ўрнида туман Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспекторларининг салмоқли фаолият олиб борганликлари самараси ҳисобланади.

Қолаверса, соҳа ходимларининг туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда жамоатчилик институтлари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб бориш натижасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони камаймоқда. Бу борада маҳаллаларда яшовчи жиноят қилишга мойил шахслар алоҳида назоратга олинган бўлиб, тарбиявий профилактик ишлар ташкил этилган. Уларга маҳаллалар фаоллари орасидан мураббийлар бириктирилиши натижасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олди олинди.

Жорий йилнинг шу даврига қадар жами 242 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган бўлиб, ўтган давр ичида туман ИИБ ходимлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ҳар бири билан якка тартибда 859 маротаба профилактик ишлар амалга оширилди. Олиб борилган самарали тадбирлар натижасида профилактик ҳисобда турган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

ИИБнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳам соҳага киритилаётган ўзгаришлар, олиб борилаётган янги ислоҳотлар ижросини таъминлашда самарали фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар бўлим томонидан  тумандаги 11382 нафар фуқароларнинг тегишли маълумотлари қабул қилиниб, уларга хорижга чиқиш биометрик парспортлари расмийлаштириб берилди.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID карталарини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан биометрик паспорт ўрнига идентификация ID карталарини жорий этиш белгиланганидан сўнг, мурожаат қилган фуқароларга шу куннинг ўзида расмийлаштирилиб берилмоқда. Бу борада бўлимга жорий йил бошидан жами 3923 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, уларнинг ҳужжатлари тўлиқ ID картага алмаштирилди.

Жорий йилнинг шу даврига қадар бўлимга 17 нафар фуқароларнинг фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун мурожаатлари келиб тушган, 2 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилди. Ушбу мурожаатлар ўз ўрнида тегишлича қаноатлантирилди. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида тизимли ишлар олиб борилиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 32 маротаба рейдлар ва кўчма радарлар ташкил қилинди. Тезкор тадбирларда 11462 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли жазо чоралари кўрилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан маҳаллаларда 38 та ва ўқув муассасаларда 89 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Касб байрамимиз арафасида соҳада фидойилик билан меҳнат қилган ҳамда ўз касбига бўлган чексиз меҳри билан Ватан олдидаги фарзандлик бурчини ўтаган, хизмат вақтида бевақт ҳаётдан кўз юмган ички ишлар органлари ходимлари хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзолари ҳолидан хабар олинди. 

Дўстлик маҳалласидаги ИИБда вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси ходими бўлиб хизмат қилган ва хизмат вақтида вафот этган Улуғбек Бозорбоев хонадонида унинг оила аъзолари билан дилдан суҳбат қуриб, хотираси ёдга олинди. Шунингдек, байрам муносабати билан бўлим ходимлари Тошқалъа маҳалласидаги профилактика инспектори лавозимида самарали фаолият юритиб, хизмат чоғида оламдан ўтган Азимбой Хўжаков хонадонига ташриф буюрдилар ҳамда оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар. Масъуллар қўриқлаш бўлими ходими бўлиб хизмат қилган, ўз хизмат вазифасини адо этаётганида ҳаётдан кўз юмган Ортиқбой Якубов хонадонига ҳам бордилар  ва оила аъзоларини байрам билан табрикладилар. Байрам муносабати билан марҳумларнинг оила аъзоларига эсдалик совғалари берилди.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. Биз ушбу вазифаларни шараф билан адо этамиз ва элимиз тинчлиги, жамият осойишталигини асрашга ўзимизни масъул деб биламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, машаққатли ва шарафли касб эгалари бўлган ички ишлар органлари ходимларини 25 октябрь – касб байрамлари билан самимий табриклайман. Эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилишларида уларга куч-ғайрат ва матонат, мустаҳкам соғлик, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятларида янги зафарлар тилайман.

Улуғбек Худойберганов,

туман Ички ишлар бўлими бошлиғи.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019