КИТОБХОН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни мутолаага ундаш каби вазифалар айни даврда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.
3 ноябрь куни ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан 2-сонли касб-ҳунар мактабида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китобхон ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, китобхонлик савияси ҳамда уни шакллантириш йўлида бугун ахборот-ресурс ва кутубхона марказлари олдида турган вазифалар хусусида сўз борди. Ёшларга китоб мутолааси дунёқарашни кенгайтириши, яхши китоб ўқиган сари кишида ҳаётга ўзгача бир назар билан қараш бошланиши, мухтасар қилиб айтганда, китоб инсоннинг баркамол шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида гапирилиб, ўқувчи-ёшлар китобхонликка янада қизиқтирилди.
Давра суҳбати давомида ўқувчилар ўзлари ўқиган бадиий асарлар, таассуротлари ҳақида ҳам сўзладилар.
Фотима Эшимбетова, ЎзМТДП туман Кенгаши ижрочи котиби.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶