Ўзбекистон Республикасида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланишига бир хафтадан кам вақт қолди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига асосан. Жорий йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Яъни 2021-йил 2021 йил 1-25 ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилиши белгиланган.
Синов тариқасида рўйхатга олишнинг аниқ пайти 2021-йил 1-ноябр соат 00:00 этиб белгиланади. 2021-йил 1-ноябр соат 00.00 дан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар натижалари рўйхатга олиш варағи шаклларига киритилмайди. Яъни 2021-йил 1-ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда ўтказилади:
1 — 5-ноябр кунлари — интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
6 — 10-ноябр кунлари — интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11 — 22-ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юрган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);
23 — 25-ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Ҳамза Ҳайтимбетов, Амударё тумани Статистика бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶