22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:34
Фан ва таълим 👁 309

Очиқ дарсларда қорақалпоқ тили ва адабиётининг турли қирралари очиб берилди

Очиқ дарсларда қорақалпоқ тили ва адабиётининг турли қирралари очиб берилди

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ҳар бир фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларда фанлар юзасидан янги билим, кўникмаларни ҳосил қилиш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда умумтаълим мактабларида ҳар ойда ўтказиладиган фан ойликлари ва улар доирасидаги турли тадбирлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Фан ойликлари доирасида ташкил этилаётган очиқ дарслар ўқувчиларнинг олган билимларини  мустаҳкамлаш ҳамда янада бойитиш билан бир қаторда ўқитувчиларнинг ўз педогогик маҳоратларини намойиш этишларига ҳамда ўзаро тажриба алмашинувларига имконият яратмоқда.

Октябрь ойи она тили ва адабиёти ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари ойлиги бўлиб,  умумтаълим мактабларида шу ойда мазкур фанлар бўйича кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Хусусан, октябрь ойи давомида Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёти ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан кўплаб тадбирлар, адабий кечалар ҳамда очиқ дарслар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг ушбу фанлардан олган билимлари янада мустаҳкамланди, уларнинг фанга бўлган қизиқишлари янада оширилди.

Хусусан, 1-сонли умумтаълим мактабида қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари турли синфларда, ҳар хил мавзуларда очиқ дарслар, адабий-бадиий кечалар, қолаверса, бу йил қорақалпоқ тилига Қорақалпоқ Республикасининг давлат тилини мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани бўйича олий тоифали ўқитувчиси Абтабида Абдимуратова томонидан 10-синф ўқувчилари учун “Классик адабиёт намояндалари ижоди” мавзусида очиқ дарс машғулоти ўтказилди. Очиқ дарсда ўқитувчи томонидан қорақалпоқ адабиётнинг ёрқин намоёндалари ҳаёти ва ижодининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда фаннинг турли янги қирралари очиб берилди.

Айтиш керакки, Абтабида Абдимуратова тумандаги энг илғор, ташаббускор, юқори билим ва салоҳиятга эга бўлган, ҳар жабҳада ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган тажрибали педогоглардан бири ҳисобланади. Унинг иш фаолияти давомида ўз фанини, ўқувчиларини ҳамда касбини севиши, ишига бўлган масъулияти яққол сезилиб туради. Абтабида Абдимуратова ҳар бир дарс жараёнига ижодий ёндашиши, изланувчанлиги билан мактаб жамоаси ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган. У ўз педагогик фаолияти мобайнида қатор кўрик танловларда ишторок этиб совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Шунингдек, Абтабида Абдимуратованинг шогирдлари қорақалпоқ тили ва адбиёти фани бўйича туман ва республика миқёсидаги қатор беллашувларда, олимпиядаларда фаол иштирок этиб, устозининг меҳнатларини юзага чиқариб, ғолибликни қўлга киритиб келмоқдалар. Мактабнинг турли фан ўқитувчилари юқори педогогик маҳоратга эга бўлган ҳамкасби томонидан ўтилаётган очиқ дарсни катта қизиқиш билан кузатиб бордилар ҳамда янги тажрибалар орттирдилар.

Шунигдек, мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳисобланган биринчи тоифали ўқитувчи Дилдора Қўчқарова 7-синфларда, иккинчи тоифали ўқитувчи Насиба Қўчқарова 3-синфларда, Янгила Шомуратова 2-синфларда, Моҳира Камолова 7-синфларда, Дилноза Иброҳимова 8-синфларда қорақалпоқ ва адабиёти фанларидан ҳар хил мавзуларда намунали очиқ дарслар ташкил этдилар. Очиқ дарс жараёнларида янги педогогик технологиялардан, иннавацион таълим методларидан фойдаланилиши ўқувчиларнинг очиқ дарслардаги фаоллигини янада оширди.

Очиқ дарсларда ўқитувчилар юртимизда қорақалпоқ тили ва адабиётини янада ривожлантиришга қаратилган эътибор тобора кучайиб бораётгани, қорақалпоқ адабиёти вакилларининг ижод мактаблари ташкил этилиши қорақалпоқ тили ва адабиётининг бой хазинаси, нафосатини ёш авлод қалбига сингдиришда муҳим аҳамият касб этаётгани хусусида сўз юритдилар.

Айтиш керакки, фан ойлиги доирасида ташкил этилган адабий-мусиқий кеча барча ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди. 5-8-синфлар ўқувчилари қорақалоқ адабиёти намуналаридан ажойиб шеърлар ҳамда куй-қўшиқлар ижро қилдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ҳамда байрамона тарзда ўтди.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026