БИЗ БАХТИЁР ЁШЛАРМИЗ
Юртимизда жисмонан соғлом, ақлан етук авлодни тарбиялаш ва вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларимизнинг дунёқарашини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама комил фарзандлар қилиб тарбиялаш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор амалий ишлар қилинмоқда.
Муҳтарам Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши борасидаги ислоҳотларнинг мантиқий ва ҳуқуқий давоми сифатида бу борадаги ишларнинг янги босқичини бошлаб берди.
Бу борада туманимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманимизда қурилиши бошланган "Камолот” ёшлар шаҳарчаси мен каби тенгдошларимни қувонтирди. Биз ёш оилаларга берилаётган бундай имкониятлардан хурсандмиз. Шундай имкониятлар яратиб бераётган Юртбошимиздан миннатдормиз.
Муҳайё Тоирова,
55-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶