ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР МУЗЕЙДА ТУМАНИМИЗ ТАРИХИ БИЛАН ТАНИШДИ
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савиясини, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яқинда тумандаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари тарихий-ўлкашунослик музейига ташриф буюриб, у ердаги экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Саёҳатга келган ҳарбий хизматчилар Амударё, Манғит тарихи тўғрисидаги қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Ушбу саёҳат турли ҳудудлардан келиб хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг Амударё тумани ҳақида кенг тасаввурга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этди.
Ҳ.Хўжаниёзов,
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶