25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:37
Жамият 👁 233

Куюк кўпир ҳамда Назархон овулларида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар бартараф қилинмоқда

Куюк кўпир ҳамда Назархон овулларида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар бартараф қилинмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Қисқа давр мобайнида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Амалга оширилган бу каби кенг кўламли ислоҳотларнинг давоми сифатида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолари мавжуд бўлган фуқаролар йиғинлари аниқланиб, уларни бартараф қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Амударё туманидаги Куюк кўпир ҳамда Назархон овуллари ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар мавжуд бўлган ҳудудлар сифатида топилиб, улардаги камчиликларни тузатиш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳар иккала овул ҳудудида қуввати 400 киловатт бўлган 5 та трансформатор пунктларини ўрнатиш, электр таянч устунларини янгидан ўрнатиш, янги электр линияларини тортиш, ички йўлларга тош-шағал аралашмасини ётқизиш, пиёдалар йўлакчасини қуриш, тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш ишлари белгиланиб, уларни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда.

Хусусан, Куюк кўпир ҳамда Назархон овулларида жорий йилнинг сентябрь ойи ҳолатига трансформатор пунктлари олиб келиниб, уларни ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди, электр таянч устунлари ўрнатилиши овуллардаги белгиланган ҳудудларга олиб борилмоқда ҳамда электр тармоқларини тортиш ишлари бажарилмоқда.

Назархон овулида 2 та аҳоли пунктига тозаланган ичимлик суви иншоотини қуриш, ички йўлларга тош-шағал аралашмасини ётқизиш, пиёдалар йўлакчасини қуриш, тунги ёртигич чироқларини ўрнатиш, ҳудуддаги 58-сонли мактаб биносини мукаммал таъмирлаш, мазкур мактаб ва 66-сонли мактаб биноларини мебель жиҳозлар билан таъминлаш, 3-сонли мактабга сунъий қопламали мини футбол майдончасини қуриш ишлари айни кунларда жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Шу кунгача 3 та кўчанинг тупроқ ишлари якунланиб, 1,5 км қисмига тош-шағал аралашмаси ётқизилди. Пудратчи ташкилот томонидан пиёдалар йўлакчасининг 680 метр қисмига бетон қуйилди. Режадаги тунги кўча ёритиш чироқлари 100 фоиз ўрнатилди.

58-сонли мактабда иситиш тизими тўлиқ қуриб битказилди. Полга кафель ётқизиш, ички ва ташқи пардозлаш ишлари сифатли тарзда бажарилмоқда. 3-сонли мактабда футбол майдончаси қурилиши белгиланган ҳудудга қурилиш материаллари олиб борилиб, бетон қуйиш ишлари бажарилмоқда.

Куюк кўпир овули ҳудудидаги 5 та кўчага 1,7 км узунликда тош-шағал ётқизилиб, ҳозирда кўчаларга ётқизилган тош-шағал материаллари махсус техника ёрдамида текисланмоқда. Кўчаларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Овулда жойлашган 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида ташқи сувоқ ишлари ва ички пардозлаш ишлари бажарилмоқда, дераза ва эшиклар янгидан ўрнатилмоқда.

Шу кунгача овул ҳудуддаги 5 та кўчага 1,7 км узунликда тош шағал аралашмаси ётқизилди. Хозирда кўчаларга ётқизилган тош-шағал материаллари махсус техника ёрдамида текисланмоқда. Овул ҳудудидаги йўллар ёнида 1,4 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриб битказилиб, бетон қопламаси тўшалди.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Овулнинг марказий кўчалари бўйида тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий таъмирланиши кўзда тутилган 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида ташқи сувоқ ишлари ва ички пардозлаш ишлари бажарилмоқда, дераза ва эшиклар янгидан ўрнатилмоқда.

Айтиш керакки, мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги босқичида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш миллий иқтисодиётимизнинг изчил юқори ўсиш суръатларини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда. Янги қабул қилинган дастурга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммолар мавжуд бўлган жами 21 та овул ва маҳаллаларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби ишлар мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолига қулай шароитлар яратиш, овул ва маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маиший муаммоларни бартараф қилиш, пировардида эса аҳолининг давлатдан рози бўлиб яшашига хизмат қилиши шубҳасиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026