ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИ ХУСУСИДА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор билан шаҳар ва туман адлия бўлимлари ҳузурида давлат ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди. Қарорга асосан шу йил 1 октябрдан Амударё туманида ҳам Юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолият бошлади.
6 октябрь куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу марказ фаолияти, йўналишлари ҳақида батафсил маълумот, кенг тушунчалар берилди.
Туман ҳокимлиги, Адлия бўлими масъуллари иштирок этган мазкур йиғилишда Юридик хизматлар кўрсатиш марказлари давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бўйсунмаслиги, тўла мустақил фаолият олиб бориши, натижада давлат органлари ва ташкилотларида қонунийлик, қонун устуворлигини таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши таъкидланди. Шунингдек, тумандаги Марказда 6та штат бирлигида марказ бошлиғи ва 5 та бош юрисконсультлар юқоридаги Қарор билан тасдиқланган “Юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисида”ги Низом асосида фаолият юритиши маълум қилинди.
Марказ томонидан Молия, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Ирригация, Қурилиш, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси, Давлат ўрмон хўжалиги, Ободонлаштириш бошқармаси каби давлат органлари ва ташкилотларининг туман бўлинмаларига юридик хизматлар кўрсатилиши айтиб ўтилди.
Масъуллар марказ томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ўртасида ўзаро ишни ташкил қилиш тартиби, асосий вазифалари ҳақида ҳам батафсил маълумотлар беришди.
Йиғилишда иштирок этган давлат органлари ва ташкилотларининг туман бўлинмалари масъуллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тўлиқ жавоблар олдилар.
Н.Жуманиёзова, туман Юристлар маркази бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶