Туман янгиликлари
Йўл қоидаси - умр фойдасидир
Туманимиздаги 48-сонли мактабнинг "Чорраҳа” жамоаси Жиззах вилоятининг сўлим Зомин туманида бўлиб ўтган ёш автоназоратчиларнинг республика анъанавий анжуманида иштирок этиб, совринли 2-ўринни эгаллашди.
Жамоанинг бундай ютуқларга эришишида Анвар Юсупов, Илҳом Қаландаров каби устозларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Меҳр-мурувват кўрсатилди
Туманимиздаги "Бектемир Жуматов” номли фермер хўжалигида ҳам бу йил ғалладан мўл ҳосил етиштирилди. 24 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 24 центнердан жами 57 тоннадан ортиқ ҳосил олинди.
Муборак Рамазон ойида етиштирилган ҳосилнинг 1,2 тоннаси "Аёқчи” маҳалласида яшовчи 21 та кам таъминланган оилаларга тарқатиб берилди. Маҳалла аҳли бу меҳр-мурувватдан мамнун.
Ғўза парваришида навбатдаги тадбир
"Дўрман" овулидаги "Бешбоев Қурбонғали" фермер хўжалигида туманимизда биринчи бўлиб ғўза ниҳолларининг ўсиш нуқтасини чилпиш ишлари бошланди.
Хўжалик аъзолари томонидан 67 гектар майдонга экилган ниҳолларни чеканка қилиш ишлари қисқа фурсатда якунланиб, юксак хирмон бунёд этишга замин ҳозирланди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶