БОШЛАНҒИЧ СИНФ ФАН ОЙЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимиз ҳудудидаги барча мактабларда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, умумий ўрта таълим мактабларида иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, изланувчан, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибасини ўрганиш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган методларни такомиллаштириш мақсадида фан ойликлари ўтказилади. Сентябрь ойи – бошланғич синф фан ойлиги ҳисобланиб, ушбу ойлик мобайнида умумтаълим мактабларида қатор тадбирлар, очиқ дарслар ташкил қилинади.
24 сентябрь куни 47-сонли умумтаълим мактабида ҳам бошланғич синф фан ойлиги доирасида очиқ дарс ўтказилди. Очиқ дарсни мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиларидан Насиба Бекбергенова ташкил этди. Машғулотда “Алифбе” фанидан дарслар давомида ўқувчиларнинг олган билимлари янада мустаҳкамланди. Очиқ дарсда замонавий педагогик технологиялардан, интерактив методлардан фойдаланилди. Дарс машғулотининг ўқувчиларни гуруҳларга ажратган ҳолда ташкил этилиши, дарсда ўйин технологияларидан фойдаланилиши ўқувчиларнинг таълим жараёнига бўлган қизиқишларини янада ошириб, уларнинг фаол иштирокини таъминлади.
Айтиш керакки, умумтаълим макатбларида фан ойликларини ўтказишдан мақсад – дарс ва дарсдан ташқари ўтказиладиган тадбирларни таълим-тарбиядаги аҳамияти, ўқувчиларни фанларга бўлган қизиқишларини ошириш, билим самарадорлигини кўтариш, ҳозирги замон фан ва техникаси ютуқлари билан доимо танишиб бориш, ўрганишга бўлган интилишларини ўстириш, ўқитувчи ва ўқувчининг ижодий ҳамкорлигини тарғиб этиш, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва тарғибот қилиш, таълим жараёнида қўллаётган услубларини такомиллаштиришдан иборатдир.
Бошланғич синф фан ойлиги мобайнида туманимиздаги барча мактабларда бўлгани каби, 47-сонли таълим масканида ҳам мактабнинг педагогик жамоаси фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, маҳоратли кадрларнинг ўзаро тажриба алмашишлари учун барча имкониятлар яратилди. Бошланғич синфлар хоналари зарур кўргазмали-дидактик материаллар билан жиҳозланди. Бошланғич синфлар ўқувчиларининг ота-оналари билан ўқитувчилар ҳамда мактаб жамоасининг яқин ҳамкорлиги янада жонлантирилди. Ота-оналарни фандаги янгиликлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар, ўқувчиларнинг ўзлаштириш ва билим самарадорлиги кўрсаткичлари билан таништириш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Таъкидлаш керакки, бошланғич синф дарслари самарадорлигини оширишнинг энг муҳим омилларидан бири – дарсларда анъанавий ва ноанъанавий методлардан самарали фойдаланган ҳолда дарсларни тўғри ташкиллаштириш ва ўқувчиларни креатив фикрлаш сифатларни шакллантиришдир. Шуларни инобатга олган ҳолда бошланғич синф ўқитувчиси Насиба Бекбергенова очиқ дарс машғулотида ўқувчиларни мустақил ҳамда ижодий фикрлашга ундовчи таълим методларидан самарали фойдаланди. Дарс жуда қизиқарли бўлди. Очиқ дарс машғулотида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.
Чарос Арслонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶