ОИЛА – Муқаддас, унда авлодлар дунёга келади
Ҳар бир фуқаро жамиятдаги қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда унга риоя этиб, ҳурмат қилмоғи лозим. Хусусан, ҳар бир одам ўз ҳаётидаги фуқаролик ҳолатларини ўз вақтида қайд қилдирмоғи ҳам шулар жумласидандир. Чунки, туғилишни, қонуний никоҳни ёки бошқа ҳолатларни ўз вақтида қайд қилдирмаслик кейинчалик улкан ташвишларни келтириб чиқариши тайин.
Афсуски, бунингдек нохуш ҳолатлар кўпаймоқда. Баъзан ёшларнинг ҳавойи орзулари билан бунёдга келган оилалар ҳадемай таназзулга юз тутмоқда.
Кейинги йиллар статистикасига назар соладиган бўлсак, оила бузилиши ҳолатлари кўпроқ ёш оилаларда ёки турмушнинг дастлабки йилларида бўлаётганига гувоҳ бўламиз. Бу ўз-ўзидан равшанки, қизларнинг ҳали ҳам жисмонан, ҳам маънан вояга етмай туриб, бойликка, обрўсига ҳавас қилиб турмуш қураётганлиги оқибатидир.
Ўзаро меҳр-муҳаббат, ишонч ва ҳурмат ўрнига шунчаки ҳавас билан қурилган оилаларнинг афсуски, умри қисқа бўлмоқда.
Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида туманимизда 80 та ҳолатда оилавий ажрашиш, 116 та оталикни белгилаш, 28 та ёлғиз оналик ҳолатлари қайд этилган.
Бу рақамларни шунчаки санаш мумкин эмас. Балки унинг замиридаги муаммоларни чуқур ўрганиб, келгусида содир бўлишининг олдини олишга ҳаракат қилиш жуда муҳим. Боиси, оила – муқаддас. Муқаддаслиги шундаки, унда авлодлар дунёга келади ва улар эркин, ота-онаси бағрида бехавотир улғаймоғи лозим. 30 йиллик қутлуғ довонни босиб ўтган мамлакатимиз равнақи ҳар биримизга боғлиқ эканлигини унутмайлик. Бундан хулоса шуки, ҳар бир фуқаро ўз оиласининг мустаҳкамлиги ва бахтиёрлигини таъминлашга масъулдир.
Набира ЎНГАРОВА,
туман ФҲДЁ бўлими ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶