КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ
“Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ҳамда техник кўрикдан ўтказиш қоидалари тасдиқланди.
Шунга кўра кичик ҳажмли кема – асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар эгалари ҳамда жисмоний ёки юридик шахс кичик ҳажмли кема харид қилганда техник ҳолатидан қатъий назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага 30 иш кунида мурожаат этади.
Кемани рўйхатдан ўтказишни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Кичик ҳажмли кемалар” ахборот тизими орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
Аризалар 1 иш кунида кўриб чиқилади. Шунга кўра, кичик ҳажмли кема дастлабки техник кўрикдан ўтказилади ва кема билети расмийлаштирилади.
Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ундирилади. Моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 20 фоизи, моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) – БҲМнинг 10 фоизи, кема билети дубликатини бериш – БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўловлар амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш таъқиқланади.
Б.Тажибоев, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ФВДТ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶