24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 06:41
Жамият 👁 567

ДЕПУТАТ ШУҲРАТ МАТКАРИМОВ ҲАҚИҚИЙ ЮРТ ФИДОЙИСИ

ДЕПУТАТ ШУҲРАТ МАТКАРИМОВ ҲАҚИҚИЙ ЮРТ ФИДОЙИСИ

Бугунги кунда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли билан тизимли равишда ишлаш, уларнинг кундалик муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам бериш, барча ислоҳотлар негизида халқ манфаатлари устунлиги тамойили асосида иш олиб боришда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Шуҳрат Маткаримов Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати этиб сайланган даврдан буён ўзи сайланган Тўлқин сайлов округи ҳудудидаги аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш борасида ҳар томонлама амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.
Шуҳрат Маткаримов ўзи ташкил этган “Тўлқинли Исмоил чорвадор” наслли фермер хўжалиги раҳбари бўлиб ишлайди. У туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда салмоқли ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда 124 гектар ер майдонига эга бўлган мазкур фермер хўжалиги 2009 йилда ташкил этилган. Кредит маблағлари ҳисобидан 150 нафар голштин зотли сигирлар олиб келиниб, чорвачилик фаолияти ривожлантирилган. Ҳозирда чорвачилик хўжалигида 110 бош наслли қорамоллар етиштирилиб, аҳолига қулай нархларда етказиб берилмоқда.
Шунингдек, Шуҳрат Маткаримов чорвачилик фаолиятидан ташқари, пахтачилк ҳамда ғаллачилик билан ҳам шуғулланиб келади. Бу тармоқларда олиб борилаётган самарали ишлари натижасида ҳар йили ғалладан 60-70 центнер, пахтадан 40-45 центнердан ҳосил олинмоқда.


Депутатлик фаолияти мобайнида Шуҳрат Маткаримов Тўлқин сайлов округи ҳудудида яшовчи аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишга, уларни бартараф қилишга, халқни рози қилишга астойдил ҳаракат қилиб келмоқда.
Депутат Қипчоқ арна каналининг Тома аҳоли пунктидаги кўприкни таъмирлашга, овулдаги 3 та аҳоли пунктидан ўтувчи 3 км. узунликдаги йўлга ва “Каллали бобо” қабристонига борувчи йўлга тош ётқизиш ишларини амалга оширишда ташаббускорлик ҳамда амалий ёрдам кўрсатди. Овулдаги кам таъминланган оилалардан бирининг уй-жойини таъмирлаб, ушбу оилага 13 бош эчки олиб берди, 2 нафар боқувчиси йўқ талабаларнинг контракт пулларини тўлади. Шуҳрат Маткаримов 11 та эҳтиёжманд оилага уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари олиб бериб, 2 та кам таъминланган оиланинг иморатини шиферлашда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди.
Шунингдек, депутат овул ёшларининг сифатли таълим-тарбия олишлари учун ҳудуддаги мактаблардаги шароитларни яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, 32-сонли мактаб ўқувчилари учун сунъий қопламали мини футбол майдончасини қуриб, мактаб атрофини ободонлаштирди. Боғ яратиш учун ер майдонларини текислатиб берди. Мактабга ҳар хил бадиий китоблар совға қилди.
Қолаверса, 28-сонли мактаб ўқувчиларининг мактабга қатнови учун кичик кўприк қурилишида, Тома аҳоли пунктидаги аҳоли учун алоҳида трансформатор ўрнатилишида ҳомийлик қилди. Банд бўлмаган ёшлардан 5 нафарини иш билан таъминлаш ҳамда уларнинг даромад топишлари учун 16 бош қорамоллар олиб берди. Шу билан бирга, Шуҳрат Маткаримов 2020 йилда Тўлқин овулига 17 км. узунликдаги оптик толали алоқа тармоғини тортиш учун қазиш ишларида 40 млн. сўм ҳомийлик ёрдамини кўрсатди.
Таъкидлаш керакки, Шуҳрат Маткаримов пандемия даврида овулдаги кам таъминланган, эҳтиёжманд фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келмоқда. Овулдаги ёрдамга муҳтож бўлган оилаларга 60 қоп ун, 80 қоп буғдой, 70 кг. ўсимлик ёғини хайрия сифатида тарқатди ҳамда улуғ айёмлар арафасида, байрамларда кам таъминланган оилаларга ун, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини совға сифатида мунтазам равишда тарқатади.
Шуҳрат Маткаримов яшаш тарзи, депутатлик ва тадбиркорлик фаолиятида амалга оширган ишларининг самарадорлиги ҳамда инсоний фазилатларининг юксаклиги жиҳатдан ундан ҳар томонлама ўрнак ва ибрат олиш лозим бўлган, ўзгаларга намуна сифатида кўрсатса арзийдиган, том маънодаги, халқ дарди билан яшайдиган юрт фидойиси, десак, алсо муболаға бўлмайди.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026